Эркин МАЛИК: ОИЛАНГИЗДА УЧИНЧИ ТАРБИЯЧИ БОРМИ?
Мени бир муаммо доим ўйлантиради: биз кўчага чиққанда уйимиздаги боламизга, албатта, бирон ширинлик кўтариб келиш ўрнига боланинг савияси ва қизиқишидан келиб чиқиб, бирор фойдали китоб олиб келишга қачон одатланамиз экан-а? Афсуски, бу бизда ҳали одат тусига киргани йўқ. Болаларга кийим-кечак, ўйинчоқ каби нарсаларни олиб берамизу, кўчадан китоб кўтариб келмаймиз.



















