Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
БатафсилБобомнинг бир гапи ҳеч ёдимдан чиқмайди. «Бой бўлмоқчимисан, марҳамат, китоб ўқи, илм ўрганмоқчимисан, китоб ўқи, ҳатто, ҳунарли бўлиш истагида бўлсанг ҳам китоб ўқишинг керак».
Ҳақиқатан, китоб инсонни залолатдан қутқарувчи, тубанликдан асровчи, нафсни енгишда кўмак берувчи беқиёс куч эканини университетда ўқиб юрган кезларимда англаб етганман.
«Жаҳон адабиёти» фанидан дарс берувчи ўқитувчимизнинг бир одати бор эди: дарсга кеч қолганларга «жазо» сифатида китоб ўқиб, савол-жавобга тайёр бўлишини вазифа қилиб берарди. Бу дарсга ҳамма талаба ҳатто, узоқда турадигани ҳам етиб келарди. Дарслар мазмунли, жонли бўларди. Мустақил фикрламайдиган талабанинг ўзи бўлмасди. Йил давомида топшириладиган имтиҳонлар ҳам шу китоблар билан эди: гўёки икки олам — ўзбек ва жаҳон адабиёти асарларидан танлаб, таққослаб, ўз фикримизни билдирардик. Бундай олиб қараганда, бу энг содда ва осон усул, лекин ундан кўра, ўн варақлаб иншо ёзган афзалроқ эди бизга. Сабаби, устозимиз биз ўқиётган асарларни қайта-қайта ўқиб чиққан, ҳатто, баъзи жумлаларнинг қайси китобдан, қайси саҳифада жойлашганини ҳам ёддан айтиб берарди. Шу сабабли устозимиз биздан янги фикр, ўзгача қараш кутарди. Баъзида бошқа дарсларни қўйиб, янгилик топиш илинжида тинмай кутубхоналарга қатнаб, изланардик.
Қандайдир сабаб билан бир курсдошимиз дарсга кеч қолди. Устоз одатдагидек унга китоблар рўйхатини тузиб берди. Ҳамма берган асарлари катта-катта китоблар эди. Бунчани ўқиш, бунинг устига, янги фикр топиш қийинлигидан ўша курсдошимизга раҳмимиз келгандек бўлди… Икки дарсдан кейин яна шу ҳол такрорланди. Рўйхат... Китоблар... Янги фикр… Охири сабримиз етмай, устознинг одатини биласан-ку, озгина вақтлироқ келсанг нима бўларди, дея куюниб гапирдик. Бу ҳол бир неча маротаба такрорланди. Кейин билсак, у атайин дарсга бироз кеч келар экан. Шу «жазо»ни олиш учун йўлакда бироз вақт кутиб, устоз кириб бўлганидан кейингина эшикни тақиллатар экан. Ҳайрон бўлиб «китоб ўқиш ниятинг бор экан, кўча тўла китоб дўкони, хоҳлаганингни олиб ўқийвермайсанми?!» деб савол берди бир курсдошимиз ачингандай бўлиб.
— Тўғри, китоблар кўп, лекин устоз энг сара асарларни тавсия қилади. Китоб деб ҳаммасини ўқийвермайман-ку. Устоз ўқиган китобларни ўқиш мен учун муҳим. Озгина қийналсам ҳам шу китобларни ўқишим керак, — дея жавоб берди.
Биз унинг гапини эшитиб, шу йил давомида анча нарса йўқотганимизни тушундик. Худди ўзимизни тартибли, ҳамма нарсани ўз вақтида бажарадигандек ҳис қилиб, анча нарсани бой берганимизни англадик.
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил