Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

БОЛАНГИЗНИ КИТОБХОН ҚИЛИШНИНГ ЭНГ ОСОН УСУЛИ

Баъзи болаларнинг нутқий камчиликлари, фикрлаш доираси торлиги уларнинг қай даражада китобхон эканини яққол кўрсатиб туради. Фарзандларимизни мутолаага ўргата олмаганимиз учун, менимча, биринчи навбатда биз — ота-оналар айбдор эканимизни тан олишимиз керак.

БОЛАНГИЗНИ КИТОБХОН ҚИЛИШНИНГ ЭНГ ОСОН УСУЛИ

Шундай дейману, бошқа бир мулоҳаза эсимга тушади...

Айрим ота-оналарнинг китоб ўқиш у ёқда турсин, ҳатто кундалик газета ва журналларни ҳам ўқимаслиги билдирган фикрларидан сезилиб туради. Фарзандингизга қачон, қайси китобни олиб бердингиз ёки қўлида қайси китобни кўрдингиз мазмунидаги саволга: «ҳамма янгилик ва маълумотлар телефонида бор, китоб сотиб олиб беришим шарт эмас» қабилида жавоб беришади.

Бир мажлисда «китоб ҳам, газета ҳам ўқимайман, лекин топиш-тутишим яхши», деб гапираётган ота эътиборимни тортди. Унинг гаплари чала, фикрлари ноаниқ эди. Уни кузата туриб, баракалла, сенинг қўлингда «таълим олаётган» ўша бечора фарзандингга, дегим келди.

«Маънавият ота намунаси, она сути ва аждодлар ўгити билан сингади», деб билдирилган бебаҳо фикрлар бекорга айтилмаган-ку! Ўзимиз китоб ўқимай туриб фарзандимизга қандай қилиб китоб ўқишни ўргатишимиз мумкин?! Уйининг жавонларида бирорта ҳам китоб бўлмаган болада унга нисбатан меҳр қаердан бўлсин?!

Ўринли фикр-мулоҳазалар, китобхонлик ҳақида фикр билдираётган аёл ўрта маълумотли уй бекаси бўлишига қарамай, мунтазам равишда китоб мутолаа қилар экан. У болалар бугунги кунда ўқишга кириш учун кўпроқ дарсликлар ўқилаётгани, бадиий асарлар эътибордан четда қолаётгани ҳақида куюниб гапирди...

Бугунги ёшларнинг илмга интилувчанлигини инкор этиб бўлмайди. Олий ўқув юртларига кириш истаги йилдан-йилга кўпаяётгани ҳаммамизни қувонтиради. Бироқ танганинг икки томони бўлганидек, бу масаланинг бошқа жиҳати бор: илмли деган сўз маънавиятли дегани эмас-да. Ваҳоланки, жамиятга илмлилар қанча керак бўлса, маънавияти юксак ёшларга эҳтиёж ҳам ундан кам эмас.

Чўлпон «Адабиёт надур?» мақоласида: «Ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилиб турган вужудимизга, танимизга сув, ҳаво нақадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қаро кирлар ила хираланган руҳимиз учун шул қадар адабиёт керакдир», деб ёзган эди. Бундан юз йил олдин билдирилган бу фикр ўз замонасида қанчалик муҳим ва долзарб ҳисобланган бўлса, бугунги кунимизда ҳам унинг аҳамияти заррача камайгани йўқ. Инсониятнинг китобга, адабиётга, китобхонликка эҳтиёжи кун сайин ортиб бораётгани айни ҳақиқат. Китобхонликдан, маънавият ва маърифатдан узоқлашиш бир қанча моддий ва маънавий муаммоларни келтириб чиқаради.

Биз олий таълим даргоҳларида таълим олган кезларимизда таълим берган устозларимиз ҳеч биримизни китоб ўқишга мажбур қилишмаган, аксинча, қизиқиш уйғотишган. Китобларни ўқиб, курсдошлар билан фикр алмашардик. Хўш, бугунги ёшлар-чи? Уларнинг баҳслари қайси мавзуда? Техника асри, ҳатто, китоблар шаклига ҳам таъсир ўтказди: электрон китоблар пайдо бўлди. Замонавий телефонида «зўр» нарсалар билан бирга, бирор кун керак бўлиб қолар, ҳеч бўлмаса, ота-онам текширганида, дея бир-иккита китоб олиб юрувчилар ҳам топилади. Китобнинг электрони ёки ҳақиқийсини танлаш, албатта, ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Мутолаанинг қайси шаклини танлашдан қатъи назар, китобхонликка бўлган қизиқиш ва меҳр сўнмаса бўлгани. Чунки у фарзандларимизнинг илмий ва маънавий камолоти омилидир.

Инобат РАЖАБОВА,

Қизилтепа Агросервис ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар