Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
БатафсилТобора емирилиб, куни битиб бораётган эски тузумнинг охирги йиллари эди. Жойларда мустақиллик шабадаси эса бошлаганди. Барча собиқ иттифоқдош республикаларда эркин ҳаёт учун гоҳ зимдан, гоҳо ошкора ҳаракатлар содир бўлаётган эди.
Ўша вазиятда барча тизимларда бўлгани каби армияда ҳам тартибсизлик, интизомсизлик, жиноятчилик авжга мина бошлади. 1989 йилнинг баҳорида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида истиқомат қилаётган Ҳалим бобо Равшанов хонадони бир-биридан ташвишли хатлар ола бошлади. Грузиянинг Тбилиси шаҳрида аскарлик бурчини ўтаётган ўғилларидан ваҳимага тўла хатлар келарди. Ҳарбий қисмда зўравонлик, хўрлаш оддий ҳодиса бўлиб қолганди. Бизнинг юртимиздан борган йигитларга ҳам очиқчасига таҳдидли дағдағалар бўла бошлади.
Бу хатлар менинг қайнукам Чўлибекдан келаётганди. Ўша пайтларда мен ёзувчилар уюшмасининг пойтахтдаги идорасида ишлардим. Тбилисидан хатлар келиши билан, табиийки, қишлоқдагилар менга телефон қилишар ва вазиятнинг янада ёмонлашаётганини айтиб, бирор чора кўриб, Чўлибекни Ўзбекистонда жойлашган ҳарбий қисмларга кўчиришнинг йўлини топишни илтимос қилишарди. Бошим қотиб қолди. Мен ҳеч қачон бирор бир ишбилармонликнинг уддасидан чиққан одам эмасман. Бу масала қаёқда-ю, мен дарвеш қаёқдаман. Мен бир китоб ўқиб юрган одам бўлсам... Нима қилсам экан? Ахир, бефарқ қараб туриш ҳам инсофдан эмасди.
Шу ташвишда куймаланиб юрганимда бирдан грузин ёзувчиси Чабуа Амирэджиби ёдимга тушиб қолди. Бу гаплардан ярим йилча олдин унинг «Дата Туташхиа»сини ўқиб чиққан эдим. Ўша пайтларда бу асар дунёнинг жуда кўп тилларига таржима қилинганди. Мен унинг ҳам русча, ҳам ўзбекча вариантларини паққос ўқиб чиққан ва шу асарнинг таъсирида юрар эдим. Ҳаваскор ёзувчи сифатида Чабуани ўзимнинг ғойибона устозларимдан бири, деб билардим. Аммо мен унинг айни шу пайтда ҳаёт ёки ҳаёт эмаслигидан бехабар эдим. Грузияга, айнан Тбилисига ишим тушиб тургани учун мен у ердан дурустроқ, одамгарчилиги бўлган бирор кишини топишим керак эди-да. Балки Чабуа Ираклиевич тирикдир, деган хаёлга бордим. У менга йўқ демайди. Дата Туташхиадек одамийлик ва мардлик тимсолини яратган ёзувчи бировнинг ғамига бефарқ бўлмаса керак, деган хулосага келдим.
Ҳа, асардаги Дата Туташхиа ҳақиқатда мардлик тимсоли. Ватан мустақиллиги учун жонидан ҳам кечадиган қаҳрамон. У ўз тили, грузин ғурури учун барча азобларга тайёр, қўрқмас курашчи.
Шу фикрга келибоқ мен Чабуанинг манзили ва телефонини излашга тушдим. Одил Ёқубовнинг кабинетидан иттифоқ ёзувчилар уюшмасининг тўлиқ маълумотномасини олдим. Чабуа Амирэджибининг манзили ва телефон рақамини шу маълумотномадан излаб топдим. Не бахтки, у айнан Тбилисида яшар экан!
Тўппа-тўғри Чабуа Ираклиевичнинг уй телефони рақамини тердим. Бир пайт худди менинг телефонимни кутиб ўтиргандек, иккинчи чақирувдан кейин гўшакни олишди.
— Ало... — гўшакдан ёши бир жойга бориб қолган отахоннинг овози келди. Ҳатто, шу биргина сўзда ҳам унинг грузин экани шундоққина билиниб турарди. Мен ҳаяжон ичида унинг тирик экани, шундоққина юзма-юздек буюк грузин ёзувчиси билан боғланганимни билиб ҳаяжонланиб қолдим ва ўзимнинг бухороча лаҳжамда:
— Алўв, бу ман... — деб юбордим.
Чабуа Ираклиевич қаердандир, жуда узоқлардан бирорта мухлисим телефон қиляпти деган ўйда яна босиқлик билан деди:
— Гаваритэ, маладой челавек, нэ систэсняйтэй...
Мен олдинига узуқ-юлуқ бухороча рус тилимда ўзимни таништирдим. «Дата Туташхиа» романини ўқиганимни айтдим ва ўша пайтларда рус тилида анча нўноқлигимни ҳисобга олиб, муддаога ўтдим. Сўзимнинг охирида менда унинг почта манзили борлиги, қайнукамга фуқаро кийими, чўнтагида пул бўлишини ва посилкани Чўлибек Чабуанинг уйига келганда бериб юбора олиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини сўрадим.
Чабуа Ираклиевич худди мен севган «Солдат отаси» фильмидаги Махарашивиллига ўхшаб кулди ва худди қадрдон укасига дашном бергандек:
— Пачему нелзя! Не можно, а нужно! — деди, сўнг яна солдатнинг отасига ўхшаб кулди-да, грузинча лаҳжасида шуни билиб қўйгин дегандек гапира кетди:
— Значит ти узбек, да. А я узбеков очэн обожаю! Ви узбеки маи друзья. Ешё какие друзья! Атправляй что надо, ради бога!
Чўли укамни қутқаришнинг йўли топилган эди. Мен унга хат ёзиб, грузин ёзувчиси Чабуа Амирэджибининг уй телефони ва манзилини жўнатдим.
Укам хатни орадан бир ҳафта ўтмай олди ва Чабуа Ираклиевичнинг уйини қийналмай топди. Уни буюк грузин ёзувчиси хотини билан катта меҳр ва ҳурмат кўрсатиб кутиб олди. Бошига хавф-хатар тушган ўзбек йигитини бир кун роса меҳмон қилиб, мен юборган кийимларнинг камига, уни янада башанг кийинтириб, Ўзбекистон томонларга кетаётган юк машинасини топиб, ҳайдовчига топшириб жўнатиб юборди.
Йигирма кун ўтмай эрталаб ишга келсам, ишхонанинг олдида Чўлибек тиржайиб турибди. Шу заҳоти Чабуа Ираклиевичга телефон қилиб, укам соғ-саломат она юртига қайтиб келганини етказдим ва чексиз миннатдорлик билдириб, ундан Ўзбекистонга меҳмон бўлиб келишини илтимос қилдим. У эса қачон Кавказ томонларга йўлинг тушса, бизникига бир кириб ўт, деб таклиф қилди.
Сўнг... Ҳамма ўз ҳаёти билан бўлиб… Кейинчалик нотинч кунлар бошланиб кетди. Чабуа Ираклиевичнинг ижоди ва ҳаёти Грузин мустақил давлатчилиги қўшиғига айланиб кетди. У 92 ёшга кирди. Ва ана шу беқиёс умрнинг барини, то охирги куни (2013 йилнинг 12 декабри)гача Ватан ва миллат ишига бахшида этди.
Ҳозир ҳам Чўлибек укам иккимиз учрашиб қолган кезларда улуғ грузин ёзувчиси Чабуа Амирэджибини чексиз миннатдорлик билан эслаймиз.
Маҳмуд БЎРОН
e:none; vertical-align:middle'>Ёрқул УМАРОВ
Таржимаси
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил