Сўнгги вақтларда китоб мажмуалари, кутубхоналар яна гавжум бўла бошлади. Бу китобга бўлган муҳаббат, иштиёқ китобсевар халқимиз учун хос бўлган хислат эканидан далолат.
Исталган китоб дўконига кирайлик, китоблар растага шундай дид билан терилганки, керакли китобни узоқ излаб ўтирмайсиз. Унда мутафаккир боболаримиз, устозларимизнинг, ҳозирги кунда ижод қилаётган ёзувчи, шоирларнинг бежирим китоблари тартиб билан жой олган.
Мен ва тенгқурларим келажакда шундай китобларни кўрамиз ва ўқиймиз, деб ҳеч ўйламаган эдик. Бизнинг давримизда, асосан, рус адибларининг асарлари ўқитилар эди. Китоб ўқишнинг зарари йўқ, албатта, лекин ачинарлиси — буюк аждодларимизнинг асарларидан бебаҳра қолганимиз. Уларнинг бизга битмас-тугамас улкан хазина қолдириб кетганидан эса бехабар улғайганмиз. Айни илмга чанқоқ пайтда боболаримиз қолдирган илм булоғидан бир томчи ҳам татимаганимиз — улкан фожиа эди.
Буни тушуниб етгач эса, ҳаётимда кемтик пайдо бўлди. Бугун шу кемтикни тўлдириш имкони бор. Деярли ҳар ҳафта китоб дўконларига бориб, битта янги китоб харид қиламан. Мана, яқинда ҳазрат Алишер Навоий асарларини сотиб олдим. Уларни оила аъзоларим билан бирга ўқиймиз, яна ўқиш учун сўраган қўни-қўшнига ҳам берамиз.
Оилавий кутубхонамдаги китобларнинг сони уч мингга яқин. Шундай улкан хазинанинг эгаси эканман, мен ўзимни энг бадавлат инсонлардан бири, деб ҳисоблайман. Китобларим нафақат фарзандларимга, балки невара-чевараларимга ҳам маънавий озиқа берувчи манба бўлиб хизмат қилишига ишонаман.
Мирқурбон АБДУЛЛАЕВ,
Мирзо Улуғбек тумани «Аҳиллик»
маҳалла фуқаролар йиғини фаоли
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔283
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил