Бош саҳифа

«Оила даврасида» ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий газетаси ҳақида маълумот

«Оила даврасида» ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий газетаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-сонли қарори билан тасдиқланган «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурига асосан 2012 йил 12 майдан чоп этилмоқда.


Ўзбекистонда барча соҳаларда изчиллик билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг юксак самаралари ҳақида таъсирчан материаллар тайёрлаш ва чоп этиш «Оила даврасида» газетасининг энг муҳим вазифалари сифатида белгиланган. Аҳолига кўрсатилаётган кенг кўламдаги ғамхўрлик, кучли ижтимоий муҳофаза, ёш оилалар ҳамда кам таъминланган оилаларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақидаги маълумотлар, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий сиёсатнинг мазмун-моҳияти, унинг самараларини кенг ёритиш ва ҳар бир хонадонга, оилага олиб кириш газетанинг бош мақсадидир.

«Оила даврасида» ҳафталик газетасида 30 га яқин ранг-баранг рукнларда материаллар бериб борилади. «Давр нафаси», «Бугуннинг гапи», «Долзарб мавзу», «Фикрбазм», «Даромад манбаи», «Инглиз тили сабоқлари», «Спорт», «Сиз кутган суҳбат», «Китоб бу — мўъжиза», «Халқ виждони», «Инсон ўзинг», «Ўзлик», «Аниқ саволга аниқ жавоб», «Оила ҳуқуқи», «Ёшлар», «Оила шифокори», «Саломатлик», «Сўраб ўрганамиз», «Оилахуржун» (ҳажвий саҳифа) каби рукнлар шулар жумласидандир.

Газета жамоаси саъй-ҳаракатлари ўзининг муносиб баҳосини олмоқда. Хусусан, газета 2015 йилда нуфузли «Олтин қалам» танлови ғолиби бўлди.

2012 йили Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши ҳамда Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан ўтказилган «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» республика танловида таҳририятимиз махсус мукофот билан тақдирланди.

Газета муассислари:

– Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди;

– Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши;

– Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси;

– Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши;

– «Ўзбектелеком» АК;

– «Ўзбекистон почтаси» АЖ;

– «Матбуот тарқатувчи» АК;

– АТ «Алоқабанк»;

– «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази.

 

Газетанинг тарқалиш ҳудуди: Республиканинг барча ҳудудларида.

 

Бичими: А-3 форматда, 16-саҳифа.  

 

Чоп этиш тили: ўзбек тилида.

 

Даврийлиги: ҳафтада бир марта, пайшанба.

 

Обуна индекси — 193.

 


Email: info@od-press.uz


Adres: Тошкент шаҳри, 100000. Амир Темур 1-тор кўчаси, 2-уй.