Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
БатафсилМени бир муаммо доим ўйлантиради: биз кўчага чиққанда уйимиздаги боламизга, албатта, бирон ширинлик кўтариб келиш ўрнига боланинг савияси ва қизиқишидан келиб чиқиб, бирор фойдали китоб олиб келишга қачон одатланамиз экан-а? Афсуски, бу бизда ҳали одат тусига киргани йўқ. Болаларга кийим-кечак, ўйинчоқ каби нарсаларни олиб берамизу, кўчадан китоб кўтариб келмаймиз.
Мен бирор жойга борсам, совғага китоб олиб боришга ҳаракат қиламан. Бир гал набирамнинг туғилган кунига китоб ҳадя қилганимда турли ўйинчоқлардан безган болалар битта китобни талашиб кетишганига гувоҳ бўлдим. Шунда яна бир бор ишончим комил бўлдики, болаларнинг эътиборини китобга қаратиш керак! Болалигидан мутолаага ўрганган, китоб ўқиш воситасида ақли ривожланган, мияси шаклланган бола кейинчалик, албатта, ўз йўлини топиб кетади.
Баъзан ота-оналар боласига китоб олиб келиб, «ма, ўқи!» деб қўлига бериб қўйишади. Шундан кейин ота компьютер ўйнашга, она эса телевизор кўришга киришиб кетади. Бундай шароитда болани китоб ўқишга ўргатиб бўлмайди. У ҳам отасига қўшилиб ўйин ўйнашга ёки онаси билан телевизор кўришга қизиқади. Агар чиндан ҳам боламизга китоб ўқитмоқчи бўлсак, албатта, у билан бирга ўн беш дақиқа бўлса ҳам биргалашиб китоб ўқиш керак. «Ўғлим (ёки қизим), қани, келинг-чи! Бу китобда нималарни ёзишган экан? Биргалашиб ўқиб кўрайлик-чи?!» деб, ота-она олдин ўша китобнинг бир қисмини болага ўқиб берса, уни қизиқтира олса, бола ўша китобни охиригача ўқиб чиқади. Ана шундагина болани мутолаага ўргата оламиз.
Китобхонлик энг асосий масала. Агар уйимизга китоб кириб келса, оилада ота-онадан кейинги учинчи тарбиячи пайдо бўлади. Китоб жони йўқ, лекин айрим жонли тарбиячилардан афзал, фойдали, зарур тарбиячи. Болада ана шу тарбиячига меҳр уйғота олиш керак. Ота-онада китобга меҳр бўлсагина бунга эришиш мумкин. Масалан, ота-она телевизор кўраётиб, ухлаш олдидан ё овқатланаётганда беэътиборлик билан китоб варақласа, болада ҳам айни шу ҳолат кузатилади. Мутолаа учун алоҳида вақт ажратиб, телевизорни ўчириб қўйиб, ҳамма жам бўлиб, ҳафсала билан ўқишга киришилса, бундай муносабат болага катта таъсир кўрсатади. Ҳатто, китобни йиртмаслик, унга чизмаслик, доимо тоза сақлаш, озода қўллар билан ушлаш, авайлаб-асрашни ҳам алоҳида уқтириб бориш зарур.
Китобга муносабат нонга бўлган муносабат каби бўлиши керак. Нон қорин тўйдирса, китоб онгни, тафаккурни ўстиради. Ота-она шу вазифани уддалай олса, оиласида учинчи тарбиячини жорий қилган бўлади.
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил