Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Болалигимдан уйимизда жудаям кўп китоблар бўларди. Ота-онам зиёли инсонлар бўлишгани учунми, қаерга боришмасин китоб сотиб олиб келишарди. У пайтларда ҳозиргидек ёшлар телефон билан ухлаб, телефон билан уйғонишмасди. Телевизорда ҳам кети-кетига уланган тутуриқсиз сериаллар, фильмлар берилмасди. Бемаъни клиплар тинимсиз айлантирилмас эди...

Мен учун китоблар олами ҳали-ҳамон жудаям сеҳрли ва сирли. «Ширин қовунлар мамлакати»га саёҳат қилгим, хаёлан «Бахтиқаро Керри»га қўшилиб Америка кўчаларида кезгим келади. Ана шу китоблар менинг устозларим, руҳимнинг озуқаси эди. Ҳозиргача ота-онамдан мерос одат – охирги пулимга ҳам китоб сотиб олишни канда қилмайман.

Куни кеча Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада «Ўзбекистон – китобхонлар юрти» шиори остида V Респуб­лика «Китобхонлик ҳафталиги»нинг очилиш маросимида иштирок этиб, қалбимдаги ана шу хотиралар яна бир бор ёдга тушди.

Тадбирда турли вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, ёзувчилар, китобхонлар, кутубхоначи мутахассислар ва ижодкорлар иштирок этди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев сўзга чиқиб, китоб нашри, китобхонлик маданияти, кутубхона инфратузилмаси, таржима соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларга атрофлича тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилиниб, соҳадаги ҳуқуқий асослар мустаҳкамланди. Нашриёт ва матбаа корхоналарига солиқ имтиёзлари берилди. 60 дан ортиқ вилоят, туман ва шаҳар ахборот-кутубхона марказлари капитал таъмирдан чиқарилиб, 18 та янги кутубхона қурилди. Бу эса китоб ўқирманларга муносиб шароит яратмоқда.

Эътиборга молик жиҳат – 2025 йилда болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган яна 50 номда янги асарлар яратилиши режалаштирилган. Бу рақам ортида қанча меҳнат, меҳр ва орзу бор?! Айниқса, «Буюклар болалиги» номли ижтимоий буюртма лойиҳаси алоҳида эътиборга лойиқ. Унда юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар, шоир ва адибларнинг болалик даври ҳақида бадиий асарлар яратилиб, 15 та асар нашрга тайёр бўлди.

– Мамлакатимизда китобхонлик соҳасидаги инфратузилмани мустаҳкамлаш, замонавий хизмат кўрсатиш талабларини ишлаб чиқишга алоҳида эъти­бор қаратилмоқда. Ҳар йили 11,6 мингдан ортиқ китоблар чоп этилмоқда, жорий йилда эса болалар ва ўсмирлар учун яна 50 та янги асар яратилади ва уларни оммага тақдим этамиз, – дейди АОКА директори Асаджон Ходжаев.

Китобхонлик ҳафталиги доирасида бутун респуб­лика бўйлаб мингдан зиёд маънавий-маърифий тадбирлар, «Dream park»да маданий сайиллар, «Ноширдан китобхонга» тамойили асосидаги китоб савдо-ярмаркалари, ёзувчилар ва нашриётлар учрашуви каби кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Китоб ўқиган инсон нафақат маънавий, балки жисмоний жиҳатдан ҳам ривожланади. Унинг дунё­қараши кенгайиб, фикрлаш йўли тартибга тушади. Бу ҳақда маросимда сўзга чиққанлар ҳам таъкидлашди. Китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшларни китоб ўқишга кўпроқ жалб этиш учун кенг қамровли тадбирлар режалаштирилган.

– Мактабимиз кутубхонасидан йўқ китобларни шу ердан топаман ва кутубхоначи опаларим ёрдамида уларни оламан. Бу йилги «Китобхонлик ҳафталиги»да иштирок этмоқдаман ва янги-янги китоблар билан танишяпман, – дейди Навоий вилоятидаги китобхонлик тадбирлари ўтказилаётган кутубхона аъзоси, Навоий шаҳридаги 22-умумтаълим мактаби ўқувчиси Эъзоза Фармонова.

Китобхонлик ҳафталиги каби тадбирлар ёшлар ўртасида китоб ўқиш маданиятини кенгайтиришга катта ёрдам беради. Бу маънавий байрам, миллий уйғониш, маърифатга интилиш, қалбларни китоб орқали уйғотиш ҳаракатидир. Китоб – инсон қалбини абадий ёритадиган нур, орзуга етаклайдиган қанот, ўйлашга ўргатадиган маънавий етакчидир.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔65

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Китоб –  озодлик  сари йўл

Китоб – озодлик сари йўл

🕔15:24, 14.03.2025 ✔99

Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

Батафсил
Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

🕔15:53, 10.01.2025 ✔162

«Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 65    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 99    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 162    🕔 15:53, 10.01.2025
  • Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Ҳар йили дунёда 249 миллион нафарга яқин бола муайян ресурслар етарли бўлмагани оқибатида ривожланишдан орқада қолмоқда.

    ✔ 301    🕔 21:07, 05.10.2024
  • Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

    Яшанг, Янгибозордан чиққан янги фидойи!

    Маърифатли инсон ва етук олим Мадраҳим Сафарбоевни дўстлари, танишлари ҳурмат билан «Шоир бува» деб аташади.

    ✔ 382    🕔 16:54, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар