Энг катта муаммо – Афғон жамиятида ўзаро мувозанат бузилгани
Табиат ва жамият қонунлари бир-бирига ўхшайди. Бинобарин, энг замонавий, янги ва тез ривожланаётган фан бўлмиш синергетика, моҳиятан олганда, табиат қонунлари ва жамиятдаги тенденцияларни қиёслаш негизида пайдо бўлган. Яъни, ҳамма гап мувозанатда. Афғонистон воқеалари ҳақида сўз юритганда мана шу ракурсдан назар ташланса вазият янада ойдинроқ кўринади назаримда.