Бош саҳифа

«Оила ва табиат» ижтимоий-сиёсий, экологик газетаси ҳақида маълумот

«Оила ва табиат» ижтимоий-сиёсий, экологик газетаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-сонли қарори билан тасдиқланган «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурига асосан 2012 йил 12 майдан чоп этилмоқда.


Ўзбекистонда барча соҳаларда изчиллик билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг юксак самаралари ҳақида таъсирчан материаллар тайёрлаш ва чоп этиш «Оила даврасида» газетасининг энг муҳим вазифалари сифатида белгиланган. Аҳолига кўрсатилаётган кенг кўламдаги ғамхўрлик, кучли ижтимоий муҳофаза, ёш оилалар ҳамда кам таъминланган оилаларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақидаги маълумотлар, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий сиёсатнинг мазмун-моҳияти, унинг самараларини кенг ёритиш ва ҳар бир хонадонга, оилага олиб кириш газетанинг бош мақсадидир.

«Оила ва табиат» ҳафталик газетасида 30 га яқин ранг-баранг рукнларда материаллар бериб борилади. «Давр нафаси», «Бугуннинг гапи», «Долзарб мавзу», «Фикрбазм», «Даромад манбаи», «Инглиз тили сабоқлари», «Соғлом ҳаёт», «Сиз кутган суҳбат», «Қисмат эшикларида», «Инсон ўзинг», «Ўзлик», «Айтдим-қўйдим-да...», «Аниқ саволга аниқ жавоб», «Оила ҳуқуқи», «Балоғат бекатида», «Оила шифокори», «Гўзаллик ва саломатлик», «Сўраб ўрганамиз», «Оилахуржун» (ҳажвий саҳифа) каби рукнлар шулар жумласидандир.

Газета жамоаси саъй-ҳаракатлари ўзининг муносиб баҳосини олмоқда. Хусусан, газета 2015 йилда нуфузли «Олтин қалам» танлови ғолиби бўлди.

2012 йили Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши ҳамда Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан ўтказилган «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» республика танловида таҳририятимиз махсус мукофот билан тақдирланди.

Газета муассислари:

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши нашри

Газетанинг тарқалиш ҳудуди: Республиканинг барча ҳудудларида.

 

Бичими: А-3 форматда, 12-саҳифа.  

 

Чоп этиш тили: ўзбек тилида.

 

Даврийлиги: ҳафтада бир марта, пайшанба.

 

Обуна индекси — 193.


Email: info@od-press.uz


Adres: Тошкент шаҳри, 100000. Амир Темур 1-тор кўчаси, 2-уй.