Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

Аммо...

Тўй-томоша ва зиёфатлардан ортмайдиган айрим ота-оналар уйига битта китоб кўтариб келмаса, маънавият хазиналари бўлган газета ва журналларга обуна бўлиш анъанаси аллақачон ўтмишга айланган, болаларнинг бутун ҳуш-хаёли телефондаги ижтимоий тармоқларда бўлса, муаммога қандай жиддий чора топмоқ мумкин?

Бугун жаҳондаги улкан глобаллашув даврида инсоннинг интеллектуал салоҳияти ғоят қадрли мулкка айланиб боряпти. Энди илм-фан, ақл-идрок, маърифат ва ахлоқий такомилимиз дунёдаги мавқеимизни белгилайдиган асосий омил ҳисобланмоқда. Шу маънода, илм воитасида тараққий топиш дунёда турмоқ учун ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ аҳамиятга эга экани айни ҳақиқат. Бу ҳақиқатни аввало катталар – ота-она, устоз-мураббийлар, масъул раҳбарлар англаб етмоғи ва шунга муносиб ҳаракат қилмоғи зарур.

Бекобод тумани ҳокими Зайнилобиддин Низомиддинов томонидан «Ҳар мактабга 100 китоб» ташаббуси илгари сурилиб, пойтахтдан истеъдодли ва таниқли ёзувчи, шоир, санъаткор, олим ва нотиқлар иштирокида илм хазиналарини мактаб­ларга адабий кечалар, маърифий суҳбатлар, ўзига хос байрам руҳи орқали етказилаётгани ҳақидаги хабарларни эшитиб, очиғи жуда хурсанд бўлдим. Сабаби, кейинги пайтларда мактаб кутубхоналарини турли фан соҳаларига оид, болалар ёши ва дунёқарашига мос энг зарур адабиётлар билан мунтазам таъминлаб бориш ишлари долзарб аҳамият касб этяпти. Бола мактаб давридаёқ инсониятнинг катта муаммоларига эътибор қаратиб, уларга ечим излашга киришса, онги ва келажагини, шу зайлда миллат истиқболини ўзгартирувчи буюк шахсга айланиши мумкин бўлади. Буни бобо тарих қайта-қайта исботлаб қўйган.

Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, мақом институти талабаси Олима Тожибоева, таниқли журналист ва олимлар билан туман марказидан анча олисда жойлашган 31-, 39-, 44- ва 46-ўрта мактабларга китобларни туҳфа қилиш бўйича ижодий учрашувларда иштирок этдик. Туман катта. Бошдан-охир қарийб 138 километр. Жазирама бўлишига қарамай, туман таълими раҳбари, ниҳоятда камтар ва дилбар аёл Нодира Зоирқуловна билан кун бўйи-120 километрдан ортиқ масофани босиб ўтдик. Соя-салқинда юрган биз шаҳарда яшовчилар учун бу, очиғи, осонмас. Бироқ беғубор ва китобга чанқоқ ўқувчи-ёшлар, жонфидо ва дилкаш устозлар билан дилдан суҳбатлашиб, самимий мулоқотлар қуриб, улар билан рақсга тушиб, сира чарчоқ сезмадик. Аксинча, ҳузурландик.

Биз одамлардан янги ҳоким келиб, ҳудудда жуда катта ўзгаришлар бошланганини эшитдик. 5-6 соат давом этаётган қабулларда одамларнинг кўп йиллик муаммолари бирин-кетин ечилаётганини, Сирдарё узра туманнинг иккига ажралиб қолган ҳудудларини (ҳозир айланиб ўтиш учун 40-70 км масофа босиб ўтилаётган экан) ўзаро боғловчи катта кўприк қурилаётгани, минг­лаб иш ўринларига эга бўлган йирик тўқимачилик ва паррандачилик комплекслари қурилаётгани оддий аҳоли қалбига кўтаринкилик бағишлаётганини эшитдик.

Ҳоким вақти тиғиз бўлишига қарамай, биз меҳмонлар билан шахсан учрашди. Тумандаги 62 та мактаб йил якунига қадар мана шундай тарзда жонли мулоқотлар билан қамраб олиниши, «Янги Бекобод» газетаси 8 саҳифада рангли тарзда чоп этила бошлагани, сентябрь ойидан барча мактабларни марказий газета ва журналлар билан таъминлаш, шу пайтга қадар эътибордан четда қолган бекободлик салоҳиятли ёзувчиларнинг китобларини чоп этиб бериш ва албатта тақдимотларини ўзига хос тарзда ўтказиш ниятида эканини эшитиб қувондик.

Барча даврларда ҳам илмга бўлган муносабат доно раҳбарлар, илмпарвар зиёлиларнинг фидойи ташаббуслари билан ривож топиб борган. Лоақал биргина инсонни мутолаага ўргатиш келажакда оламшумул ютуқларга эришилишига пойдевор вазифасини бажариб келган. Зар қадрини заргар билади, дейилганидек, илм ва мутолаа қадри ҳам юксак маънавиятли, илм­нинг куч-қудратига ишонадиган, келажакни илм воситасида бунёд этишга бел боғлаган инсонларгина илм аҳлининг ҳомийсига айналади.

Пойтахтга қайтар эканман, ҳаётнинг турфа майда ташвишлари билан ўралашиб, шеъриятнинг сирли оламидан қанчалар узоқлашиб кетганимга – қалам тутмаганимга анча бўлганига, ёшлик йилларим ўтган Деҳқонобод туманидаги Қорашима мактабига кўпдан буён бормаганим ва кутубхонага бирор китоб элтмаганим, мактабдаги устозларимни доимий йўқлаб турмаганимдан озгина уялдим. Бекободлик ёшларга эса чиндан ҳавасим келди...

 

Нигора ТОҒАЕВА,

журналист




Ўхшаш мақолалар

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔88

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔128

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Китоб –  озодлик  сари йўл

Китоб – озодлик сари йўл

🕔15:24, 14.03.2025 ✔209

Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 88    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 128    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 209    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 225    🕔 15:53, 10.01.2025
  • Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Уйингизда болалар учун китоб борми?

    Ҳар йили дунёда 249 миллион нафарга яқин бола муайян ресурслар етарли бўлмагани оқибатида ривожланишдан орқада қолмоқда.

    ✔ 348    🕔 21:07, 05.10.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар