Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

МАНГУ ҲИКМАТ ОБИДАСИ

«Калила ва Димна»ни мен дастлаб катталар овоз чиқариб ўқишаётганида, ораларига суқилиб кириб, узуқ-юлуқ ҳолда эшитганман. Ёдимда қолгани — бу китобни бизнинг қишлоқда яшаган Файзулла қори деган киши ёзган экан, деб юрардим.

МАНГУ ҲИКМАТ ОБИДАСИ

Болаликда қўшни қишлоқлик тенгдошларинг олдида мақтанишдан ҳам завқли иш бўлмасди-да. Кейинчалик маълум бўлдики, «Калила ва Димна»ни Тошкентда 1898 йили Алмаий тахаллусли Қори Файзуллоҳ деган киши ўзбек тилига таржима қилган экан. Демак, бизнинг қишлоқда ўқилган бу китоб 1901 — 1913 йиллардаги тошбосма нусха бўлиши керак.

Китоб жавонимдаги «Калила ва Димна» 1977 йили Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида муҳтарама олимамиз Суйима Ғаниева таржимасида чоп этилган. Ҳар гал, ушбу китобни қўлимга олганимда, энг аввало, академик Воҳид Зоҳидовнинг «Юксак нафосат ва мангу ҳикмат обидаси» сарлавҳали сўзбошисини, кейин ибн аш-Шоҳ ал-Форисий номи билан машҳур Беҳнуд ибн Саҳвонинг муқаддимасини ва таржимон Суйима Ғаниеванинг сўнгсўзини ўқийман.

Сўнгсўздан бу қадимий китобнинг ёзилиш тарихи, кимлар томонидан қачон ва қаерда таржима қилингани, Қори Файзуллоҳнинг кимлиги, таржима чоғида нималарга эътибор берилгани тўғрисидаги маълумотларни билиб оламан. Муқаддимада эса, мана бундай жумлалар бор: «Бу китобнинг мазмун ва мақсадини жоҳил кимсалардан пинҳон тутиш учун ундаги ривоятлар ҳайвонлар ва қушлар тилидан нақл этилади. Беақл одамлар учун унинг мазмуни юзаки кўринар, аммо фаросатли одамлар эса ундан ғоят чуқур, ибратли маъно жавоҳирларини топадилар, манбалари жуда бой ва гўзал эканлигини кўрадилар. Бу китоб файласуф учун — кенг бир фазо, ақл учун — буюк машқ майдони, китоб мухлислари учун — унутилмас хотира, маъносига тушунадиганлар учун — ажойиб бир ибрат хазинасидир».

Энди Воҳид Зоҳидов қаламига мансуб сўзбошига қайтамиз. Ишонинг, қайта-қайта ўқийвериб, мен ушбу атиги уч ярим бетли, етмишинчи йиллар услуби ва имконияти доирасида ёзилган мақолачани деярли ёд олганман, ҳозир ҳам адашмай қайтара оламан. Шу сўзбошига ишқим тушиб қолган. Баъзан овоз чиқариб ўзимга ўзим қироат билан ўқиб бераман. «Асарда ўша жамиятдаги (асар ёзилган пайтдаги) барча нуқсонлар — хиёнат ва жиноят, пасткашлик, иғво, фисқ-фасод, зулм-ваҳшат фош қилинади. Ақл ва инсоф эгалари, одил ва доно шоҳ, унинг ҳикматли, билимдон, тадбирчан аркони давлати; фан, ҳунар ва ­санъат­ аҳллари; адолат ва раият учун жонини ҳам аямайдиган, қаҳрамонлик ва жасорат намуналарини кўрсатадиган, қўрқмас баҳодирлар. Ақл-идрок, инсоф ва тадбирчанликни ҳар нарсадан устун қўядиган, шулар ёрдами билан энг оғир ва мураккаб масалаларни ҳам ҳал қила оладиган, ҳатто барча учун жуда хавфли ва ғоят зўр душманни ҳам енга оладиган вафодор ва садоқатли кишилар — бу иккинчи олам. Ўз даврининг ҳақиқий манзарасини акс эттирувчи бу асардан шундай хулоса чиқади: «Хўжайин ва қарол, шоҳ ва қул бор жойда ҳамиша ўлим ва жазо бўлади».

Воҳид Зоҳидовнинг бу сўзбошиси тилимизнинг нақадар бойлиги билан бирга, инсон ҳаётининг нақадар мураккаблигини ҳам кўрсатади.

Аҳмаджон МЕЛИБОЕВ




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔114

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔162

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔293

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 114    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 162    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 293    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 336    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 436    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар