Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

НАВОИЙ ҚОЛДИРГАН МАКТУБ

Муҳаммад ИСМОИЛ, шоир:

Китоб — инсоният кашф этган энг буюк мўъжизалардан бири. Неча минг йилдан буён у ўз сеҳрини, жозибасини, оҳанрабосини йўқотмади, аксинча оммалашди.

 

Бизга қолдирилган мактуб

Китоб араб тилидаги «мактуб» сўзи билан ўзакдош. Шоир, ёзувчи ва мутафаккир олим ёзган ҳар бир асар гўё бизга ёзиб, жўнатилган мактубга ўхшайди. Масалан, Аҳмад Яссавий ҳазратларининг ижодидан парча ўқисангиз, ҳозиргина бизга махсус жўнатилган мактубнинг ўзгинаси. Ҳазрат Алишер Навоийнинг асарлари кўнглингиз муштоқ бўлиб кутаётган муждаларга ўхшайди. Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романи эса, ҳар биримизга атаб ёзилган маънавий нома, маърифий васиятнома, кенг қамровдаги оламшумул хатдир. Ушбу асарлар сиёсатдонларга сиёсатдан, адабиётшуносларга адабиётдан, маънавиятчиларга маънавиятдан, тарбиячиларга одоб-ахлоқдан, тилшуносларга тил фанидан, тарихчиларга тарихдан, ўқитувчиларга эса, бу дунёнинг барча кўринишлари, товланишлари-ю, гўзалликлари ҳақида таълим берувчи мактубдир.

Улкан хазина

Театр пайдо бўлди, одамлар китоб ўқимасдан, осонгина томоша қилиб қўя қоламиз дейишди. Лекин театр берган завқ, шукуҳ маънавий хазина — китобнинг ўрнини босолмади. Газета ва радио чиқди. Лекин улар ҳам инсон қалбидаги маънавий чанқоқликни қондиролмади. Телевидение бугун нақадар оммалашган. Бироқ одамлар мужда излаб яна китобга мурожаат қилишмоқда. Кино чиқди, ҳамма ўзини кинога урди. Яна англаб етишдики, биргина асар юз сериалли кино қилинса ҳам, шу асар яратган оламни яратолмас экан. Худди арава отдан олдинга ўтиб кетолмаганидай, кино ҳам китобдан олдинга ўтиб кетолмас экан. Интернет чиқди, ҳамма ўзини унга урди, худди янги урф чиққанда ҳамма ўзини шу урфга ургандек. Бироқ амин бўлишдики, интернет оддий ахборот қуроли, тараққиётнинг илғор меваси ва китоб орқали яратилган кашфиётларнинг биригина экан, холос.

Одамлар янада чуқурроқ англашдики, театр ҳам, кино ҳам, интернет ҳам китобнинг рақобатчилари эмас, балки китоб дунёга келтирган фарзандлар экан, холос. Улар китоб деган улкан хазина ичидаги жавоҳирлар, дуру гавҳарлар, олтину кумушлар экан, холос.

Тафаккур озиқаси

Яхши китобни ўқиганда одамнинг юраги ҳузурланади, онггига қувват кириб, тафаккури озиқ олади, дунёқараши ўсади. Китобсиз кечган умр бўм-бўш ва бемаънодир.

Бизни бутун дунёдаги нотинчликлар қанчалик ваҳимага солса, онгимизнинг маърифатсизлиги, қалбимизнинг маънавиятсизлиги, китоб ўқимаган кунларимизнинг кўплиги ҳам шунча ваҳимага солиши керак. Уйимизда биллур қандиллар, шойи гиламлар, гижинглаган машиналарнинг йўқлиги эмас, китоб жавонининг, буюк алломаларимиз ёзган китобларнинг йўқлиги, улардан баҳра олмаётганимиз, болаларимиз китоб ўқимасдан улғаяётгани ваҳимага солиши керак.




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔281

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 281    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар