Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«БИР БОР ЭКАН...»

«... мурод мақсадига етибди»нинг тарбиявий аҳамияти

«БИР БОР ЭКАН...»

Шу сўзларни эшитганимизда эртакларнинг сирли оламига қайта ва қайта киргандек бўламиз. Синоатга тўла ўрмон, баҳодирлар кўз ўнгимизда гавдаланаверади. Яна бу сўзлар қандайдир қудратга эгадек туюлади менга. Яқинда бўлиб ўтган бир воқеадан кейин бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилдим.

Тўрт ёшли қизим негадир инжиқ, эрка бўлиб қолди охирги пайтларда. Унга бу ёмон одатлигини тушунтиришга қанча ҳаракат қилмай, сира фойдаси бўлмади. Бир куни уйқу олдидан яна инжиқлик қила бошлаганди, бағримга олдим-да, «Сенга эртак айтиб бераман», дедим. Бу сўзни эшитгани ҳамон кўзлари чақнаб кетди. Шу тобда ўзимдан бир эртак тўқий бошладим.

— Бир бор экан, бир йўқ экан. Қадим-қадим замонда эмас, ҳозирги кунларда битта кичкина, ширингина қизалоқ бўлган экан. У ойиси билан дадасининг эрка қизи экан. Лекин жуда кўп хархаша қиларкан. Сира гапга кўнмасмиш. Шунда ойисининг боши оғриб, касал бўлиб қолибди...

Шу гапни айтишим билан қизим шарт ўрнидан туриб, менга қараб қолди.

— У қизнинг оти нима? — деди кутилмаганда.

— Қизчанинг исми Қиммат экан, — дегандим, яна бироз жимиб турди-да, менга қараб, — мен унақа ёмон қиз бўлмайман-а, тўполон қилмайман-а? — деса бўладими.

— Йўқ-йўқ, сен яхши қизсан, — деб юпатган бўлдим. Қизалоғимнинг кўзларида порлаб турган нур янада ёришди. Кейин кўксимга бошини қўйганча ухлаб қолди.

Шундан бери қизим бирор эртак айтиб бермагунимча уйқуга ётмайди.

— Эртаклар болаларда тасаввурни, фантазияни, ижобий фикрлаш қобилиятини уйғотади, — дейди Ўзбекистон психологлар ассоциацияси Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўлими раҳбари, психолог Шоира ­ИСОҚОВА. — Эртакларнинг охирида яхшиликнинг ёмонлик устидан ғалаба қозониши уларнинг ҳаётга, эзгуликка бўлган умидини шакллантиради. Болаларни тўғри тафаккур қилиш ва хулоса чиқаришга ўргатади. Қалбида эртак қаҳрамонларига нисбатан ҳамдардлик, меҳр, ғамхўрлик каби ички ҳиссиётларни шакллантиради. Самимийликни ўргатади. Асабий ҳолатларда тинчлантиради. Эртак тинглаш вақтида боланинг бутун эътибори бўлиб ўтаётган воқеаларга қаратилади. Бу эса диққатни жамлай олишда жуда муҳим. Қўрқув, асабийлик, тажанглик каби сифатларни бартараф этади.

Дарҳақиқат, эртак эшитиб улғайган болада фикрлаш қобилияти жуда кучли бўлади. Яхшилик борлигини ҳис қилиб туради. Эртакларнинг «...мурод мақсадига етибди», деб тугашида эса ҳар бир инсон мақсадига етади деган тарбиявий ғоя бор. Болаларга эртак айтиб бериб, улардан воқеалар тизими қандай кечганини сўраш ҳам муҳим. Бу бола хотирасини мустаҳкамлаб, уни ижобий маълумотлар билан бойитади.

Эртаклар тўқима бўлишига қарамай, болалар унга қаттиқ ишонади. Чунки унда ижобий фикрлар бор. Ҳар бирининг замирида психологик асос мавжуд. Болалар улғайган сари унинг мағзини тушуна бошлайди.   

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар