Муқаддам ШАЙЗОҚОВА, Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси:
— Талабалик кезларимда ҳар ойлик стипендиямдан бир нечта китоб сотиб олиб, ўқирдим. Ўқиб бўлгач, китобларни қишлоққа — уйимдагиларга олиб бориб берардим. Узоқ-яқин қариндошлар, қўни-қўшнилар бола-чақалари билан бирга ҳар куни бир вақтда бизникига йиғилиб, мойчироқ ёруғида китобларни мутолаа қилишарди. Отам баланд овозда, ҳаммага эшиттириб ўқир, қолган ёш-қари тинглар эди. Баъзилар қайта ўқиш учун сўраб, уйига ҳам олиб кетишарди.
У даврда ҳаёт ҳозиргидек енгил, турмуш шароитлари қулай эмасди. Ҳозирги имкониятлар ҳам йўқ эди. Лекин шунда ҳам одамлар илмга интилар, кўпроқ нарсаларни билишга қизиқарди. Қишлоғимизда китоб ўқимаган одам топилмасди. Ҳозир қўлида ўз ихтиёри билан китоб тутган йигит-қизни ёки фарзандига китоб совға қилган ота-онани учратсам, хазина топгандек суюнаман.
Вақт ўтиб, енгил турмуш шароити сабабми, инсонда бир ёмон одат пайдо бўлди: қўли етган нарсани олишни истамаслик.
Китоб — ҳаётнинг эгри-бугри сўқмоқлари, алғов-далғов паст-баландликларидан ўтишда инсонга мадад берувчи, ғамли онларида юпатувчи эканини асло унутмаслик керак.
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔281
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил