Етти кун      Бош саҳифа

«Янги йилга спорт билан!»

Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.

Куни кеча Ўзбекистон бадминтон федерацияси мажмуасида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида «Янги йилга спорт билан!» шиори остида бадминтон мусобақаси ўтказилди. Унда телевидение, радио, газета, ахборот агентликлари, интернет журналистикаси, турли корхона-ташкилотларнинг матбуот хизмати вакиллари омадини синаб кўришди.

Муросасиз беллашувларга туризм ва спорт вазири ҳамда Ўзбекистон журналистлари  ижодий уюшмаси раиси ўртасидаги рамзий ўйин билан старт берилди. – Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган мусобақа журналистлар ва соҳада хизмат қилаётган ходимларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, уларни жисмоний фаолликка чақиришга қаратилгани билан аҳамиятли, – дейди Туризм ва спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Зарина Абдуллаева. – Журналистлар ўртасидаги бу галги баҳсларнинг олдингилардан фарқли жиҳати, унда иштирокчилар ёш тоифаси бўйича беллашишди. Бу эса мусобақанинг ҳар жиҳатдан адолатли ва холис ўтишини таъминлади.

Қизиқарли ва дўстона ўтган баҳсларда М.Эрматова, Ҳ.Маннапова, С.Ниёзов ва Б.Мақсудов яккалик баҳсларда ғолиб чиққан бўлса, А.Муроджонов, М.Эрматова жуфтлик мусобақаларида бош совринга муносиб деб топилди. Ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ҳамда спорт анжомлари билан тақдирланди.

Мансурбек ЖАББОРОВ, «Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔21

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔22

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔86

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 21    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 22    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 86    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 104    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 113    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар