Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

УНУТИЛГАН ВАЪДА

Акамникига бораётганимда жиянларимга ширинлик олишни унутмайман. Мана, ҳар доимгидек кичкина жияним Феруза: «Менга нима олиб келдингиз?» деб сумкамга ёпишди.

УНУТИЛГАН ВАЪДА

Акам ва янгам билан кўришиб, бир пиёла чой устида суҳбатлашиб ўтирдик. Янгам паловхонтўрани тайёрлашга тушди. Катта жияним Камола эса келганимдан бери қоғоз парчаларини қирқиш, елимлаш билан банд. У оққуш ясаётган эди. Мен ҳам жиянимнинг ишини кузатиб, унга кўмаклашишга тушдим. Тўртинчи синфда ўқиётган жиянимнинг оқ варақ ва конфет қоғозларидан ясаган гул, турли ўйинчоқларини кўриб, ҳайратландим.

Феруза эса кўзларини мендан олиб қочар, лабларини буриб, қовоғини уярди. Одатда, у ширинлик олиб бормаган пайтим шундай аразларди. Бироқ бу сафар мендан нима айб ўтганини билолмадим. Гапиришга энди оғиз жуфтлаган эдим, жияним қўлидаги ҳали қоғози очилмаган ширинликни жаҳл билан берди-да, хонадан чиқиб кетди. Акам уни кўриб:

— Менинг маликамни ким хафа қилди? Нега қовоқларидан қор ёғяпти? — деб уни эркалашга тушди.

Жияним акамга қараб:

— Аммам менга китоб олиб келмабди, энди менга гапирмасин, — дея йиғлаб юборса бўладими.

Янгам ҳам Ферузани овутишга тушди. Менга қараб:

— Менинг қизим неча ҳафтадан бери дугоналарига: «Аммам менга расмлари кўп китоб олиб келади», деб мақтанади. Китоб олиб келмабсиз-да, менинг китобхон қизимга, — деди. Шундагина ўтган сафар келганимда жиянимга китоб олиб келаман, деб ваъда берганим эсимга тушди. Унга кейинги сафар албатта бир эмас, иккита китоб олиб келишга ваъда бердим. Феруза иккита китоб деганимни эшитиб, қўлимдаги ширинликни олди. У энди хурсанд эди. Мен эса айбдор одамдек, тўрт ёшли жиянимдан кўзимни олиб қочишга уринардим.

Жиянларимнинг бири янгиликка интилиб, кераксиз нарсалардан антиқа буюмлар ясаётгани, бошқасининг эса китобга бунчалик қизиқишидан хурсанд бўлдим. Шундай зукко фарзандларнинг онаси бўлган янгамга ҳавас қилдим.

Жавҳар ТУРСУНОВА




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔114

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔162

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔293

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 114    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 162    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 293    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 336    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 436    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар