Ғалати меҳмонимиз бор
Ёз оқшомларида ҳовлига сув сепиб, райҳону гуллар ҳидига бурканган ҳаводан нафас олиб овқатланиш қандай ажойиб! Ҳар кечки салқин оиламиз билан ана шундай манзара қуршовида овқатланамиз. Буни нима қизиқ жиҳати бор, деб ўйлашингиз табиий. Ҳали гапимнинг «берди»сини айтганимча йўқ.
























