Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЎзида уч хил ҳайвоннинг сифатларини жамлаган бир жонзот бор. Бу – фосса. Танасининг тузилишидан мушукка ўхшаб кетади. Аммо мушукдан каттароқ ва узунроқ. Тезкорлик билан сакрашидан маймунга ўхшаб кетади. Шунингдек, у ласки номли ондатрасимон ҳайвонга ҳам ўхшайди.
Фосса – дунёда фақат Мадагаскар оролида яшайди. Оролдаги энг йирик йиртқич сут эмизувчидир. Танасининг узунлиги 70-80 сантиметр, думининг узунлиги 70 сантиметр, вазни 10-11 килограм атрофида. Терисининг ранги тўқ қўнғир-жигарранг тусда. Фоссанинг эшитиш, кўриш ва ҳид билиш сезгиси жуда ривожланган. Эркаги урғочисидан каттароқ бўлади. Дарахтларга чиқиб-тушишга, дарахтдан дарахтга сакрашга керак бўладиган тирноқлари бор. Унинг узун думи сакрашда ёрдам беради.
Дунё бўйича тахминан 3000 та атрофида қолган. Шу боис у «Қизил китоб»га киритилган. Тадқиқотларнинг хулосасига кўра, фосса мангустлар оиласига мансублиги маълум бўлди. Фосса кўпроқ лемур, маймун, кемирувчилар, калтакесаклар ва қушлар билан озиқланади. Уч-тўрт ёшида вояга етиб, ўртача йигирма йил яшайди.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил