Табиат      Бош саҳифа

Жейновда экотуризм

Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги Жейнов ўрмон бўлимининг асосий ер майдони 586 гектар. Шундан 160 гектари ўрмонзорлар, 20 гектари кўчатхоналардан иборат. Ўрмон хўжалиги раҳбари Муқумбой Оллобердиев ташаббуси билан хўжаликнинг 7 гектар ер майдонида экотуризм масканлари ташкил қилиш режалаштирилган. Айни дамда бу борадаги ишлар бошлаб юборилган.

Жейновда  экотуризм

— Ҳозирда Жейнов 1 гектар ер майдонида 20 турга яқин ёввойи ҳайвонлар ва турли паррандалар кўпайтирилиб, парваришланмоқда, — дей­ди Жейнов ўрмон бўлими раҳбари Муқумбой Оллоберганов. — Экотуризм масканлари ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳудуд аҳолиси, айниқса, ёш авлоднинг табиат гўзаллигидан баҳра олиши, завқланиши, шодланиш ҳисларини тарбиялашдан иборат. Шу билан бирга, табиатнинг ўсимлик­лар ва ҳайвонот олами вакилларини қўриқлаш, асраб-авайлаш, эҳтиёт қилиш каби ҳис-туйғуларни шакллантириш бўйича тушинтириш ишлари олиб борилади.

Бир гектар ҳудудни эгаллаган очиқ майдонда туя, жайрон, туяқуш, товус, цесарка, тустовуқ, каклик, бағриқора, ўрдак, ғоз, курка, ноёб зотли ҳар хил товуқлар ҳамда жайрон кўпайтириш йўлга қўйилган. Айниқса, жайронлар сўлим табиат қўйнида яйраб юрибди. Келиб-кетувчиларга завқ улашаётган ушбу жайронлар бундан ўн йил илгари олиб келинган. «Қизил китоб»га киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи жайронлар ҳозирда 12 бошни ташкил этади.

Ҳайвонлар ва паррандаларга қараш учун 2 нафар доимий, 2 нафар мавсумий ёлланма ишчи ишлайди. Улар ҳудудда яшаётган эҳтиёж­манд оила вакиллари ҳисобланади.

— Фарзандларим билан бу ерга тез-тез келиб турамиз, — дейди шу ҳудудда яшовчи Мавжуда Турсунова. — Фарзандларим табиатни севади, ҳайвонот оламига жуда қизиқиши баланд. Айниқса, ёввойи ҳайвонларга. Бу ердаги жайронлар, ғоз ва ўрдакларни кўриб жуда қувонишади. Уларга дон беришади, роса яйрашади.  

Ҳайвонларга қаровчи ишчиларнинг айтишича, бу ер ёз ойларида гавжум бўлади. Аҳоли вакиллари, таълим муассасаси тарбияланувчилари, ўқувчилар, ҳатто қўшни туманлардан ҳам сайёҳлар келиб туришади. Табиати сўлим гўшада ҳордиқ чиқаришади. Мўъжазгина ҳайвонот боғида ҳайвонлар сақланадиган жойлар уларнинг турларига қараб ажратилган. Тош уюмлари устида сакраб юрган жайронлар, махсус ҳовузларда сузаётган ғозлар, бағриқора дея номланадиган антиқа қушни ҳайратланиб томоша қилаётган болажонларнинг қувончи чексиз.

Ўзбекистон Экологик партияси Миришкор туман Кенгаши фаоллари ҳам бу ерга тез-тез келиб, ҳашар ишларида ёрдамлашишади. Муқум Оллобердиевни қўллаб-қувватлаб, экотуризм масканлари очилишида хайрихоҳлик қилишмоқда.

Экопартия туман Кенгаши раиси Шуҳрат Эгамбердиевнинг таъкидлашича, ёшларнинг атроф муҳит муҳофазаси  бўйича атрофлича билимларга эга бўлишларини таъминлаш табиатга, жумладан, ҳайвонот оламига меҳр уйғотишда, бундай масканларнинг аҳамияти катта. Бугунги кун ёшларининг экологик маданий савиясини, экология борасида билим ва тушунчаларини, масъулиятларини мунтазам ошириб бориш, атроф муҳит муҳофазаси  бўйича билимларга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида ёшларга саёҳат уюштирилмоқда.

Мажмуа атрофи қуюқ ўрмонзор. Турфа манзарали дарахтлар атрофга гўзаллик бахш этиши билан бирга, келиб-кетувчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларига хизмат қилмоқда.

Муқумбой аканинг таъкидлашича, келгусида ҳудудни кенгайтириб, ёввойи ҳайвонлар янада кўпайтирилади ва ҳайвонот боғи ва гуллар хиёбони ташкил қилинади. Ҳозирги кунда лойиҳалаштириш ишлари якунига етиб, ноёб гул уруғлари йиғилаяпти. Мўъжазгина амфитеатр ва болалар майдончалари барпо этиш ҳам кўзда тутилган.

Дарҳақиқат, қўшни Туркманистон Республикаси, Бухоро вилояти, Муборак, Касби, Нишон, Қарши туманлари билан чегарадош Миришкор тумани вилоят марказидан 50-60 километр, туманнинг чекка Помуқ шаҳарчаси эса 100 километр узоқликдаги масофада. Туман аҳолиси Қарши шаҳрига келиб истироҳат боғида дам олиши ёки ҳайвонот боғига боришлари учун вақт ва пул сарфлашларига тўғри келади. 

Жейнов ўрмон бўлими қошида ташкил этилаётган экотуризм маскани битиб ишга тушса, нафақат ҳудуд аҳолиси, балки қўшни вилоят ва туманлардан ташриф буюрувчиларга турли қулайликлар яратиши шубҳасиз.

 

Сожида АЛЛАЁРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

🕔17:58, 16.04.2026 ✔13

Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

🕔17:55, 16.04.2026 ✔12

Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

Батафсил
Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

🕔17:50, 16.04.2026 ✔11

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 13    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 12    🕔 17:55, 16.04.2026
  • Павловния –  биз учун ишончли  табиий ҳамкор

    Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.

    ✔ 11    🕔 17:50, 16.04.2026
  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 29    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 35    🕔 15:53, 13.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар