Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилИжтимоий тармоқларни титкилаётиб бир видео лавҳага кўзим тушиб қолди. Видеода табиат қўйнида озиқланиб юрган бир қуш полиэтилен пакетга ўралиб учишга қийналаётгани акс этганди. Бечора қуш қанча ҳаракат қилмасин елим пакет чангалидан қочиб қутилолмади. Видеода атроф ҳар хил чиқинди, елим пакетлару идишлар билан тўлиб кетганини кўриш мумкин эди.
Дарё бўйидаги экоҳашар
Куни кеча Чирчиқ дарёси бўйлаб, «Табиатни пластик ва полиэтиленлардан асрайлик» шиори остида экоҳашар ўтказилди. Ўзбекистон Экологик партияси «Аёллар ва ёшлар қаноти» бўлими ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги ёшлар парламенти ҳамкорлигида ўтказилган ушбу экоҳашарда бир гуруҳ ёшлар иштирок этишди.
Биласизми, нега ушбу ҳашар шаҳардан узоқда, дарё бўйида ўтказилди? Шу кунларда ёзнинг жазирамасдан қочиб салқин жойлардан паноҳ излаган одам борки, табиат қўйнига – дарё ва сув ёқаларига ошиқмоқда. Айниқса, оилавий ва дўстлар ҳамроҳлигида Чирчиқ дарёси соҳилларида дам олиш ва маданий ҳордиқ чиқариш учун бораётганларнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Табиат қўйнида муздеккина сувда чўмилиб, ёшлик даврларни эсга олиб, эсдалик расмларга тушиб, аномал совуқ кунларда толиққан танамизни куч-қувватга тўлдиряпмиз. Кузатилаётган аномал иссиқлардан, қуёшнинг тиғидан пана олиб, табиат қўйнида дам олаяпмиз. Аммо мана шу гўзалликларга бизни ошуфта этган, қуёш тиғидан сақланиш учун қўйнидан жой берган она табиатни ҳурмат қилмай, ортимиздан хунук, одам кўрса, кўнгли айнийдиган, шундай гўзалликни ер билан битта қиладиган қанча «из» қолаётганига эътибор ҳам бермаймиз. Табиат қўйнига чиқибоқ елим пакетларни улоқтириб, ҳар хил турдаги чиқиндиларни ташлаб, кўрса кўз қувнайдиган табиатни чиқиндилар билан тўлдиряпмиз.
Экоҳашар доирасида йиғилган қоп-қоп чиқиндилар, афсуски, табиатга бўлган муносабатимиз ҳосиласидир.
Ҳашар доирасида яна бир бор амин бўлдикки, кўпчилик шаҳардан дарё бўйига дам олгани, гўзалликдан баҳраманд бўлгани келадию, бироқ ўзидан кейин бир уюм чиқиндиларни «унутиб» қолдиришмоқда. Йиғилган қоп-қоп чиқиндилар орасида моғорлаган пластик идишлару қурилиш чиқиндилардан тортиб, чақалоқлар таглигигача кўриш мумкин. Бир неча юз йилда ҳам чиримайдиган елим пакетларни-ку айтмаса ҳам бўлади.
Нима қилиш керак?
Одамлар табиат қўйнида мириқиб дам олиши, ҳайвонот ва наботот оламига зарар етмаслиги учун чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаётганларга қарши аёвсиз кураш олиб бормоғимиз керак. Ҳатто боғчаларда ва мактабларда она табиатни асраш бўйича тарбиявий соатлар жорий қилиш керакдир балки. Табиатга қасддан зарар етказаётганларга жиддий чоралар кўрилиши, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганларга катта жарималар белгиланиши зурур.
Шундагина биз ҳам ривожланган мамлакатлар қатори чиқиндилардан ҳоли ҳудудга айланишимиз мумкин. Ўша ривожланган мамлакатлар ҳам ўз вақтида шу даражага эришгунча юқоридаги каби кескин чораларни жорий қилган.
– Биз ёшлар парламенти аъзолари, эко волонтёрлар, экофаоллар билан биргаликда Чирчиқ дарёси бўйига бориб, одамларнинг табиатга бўлган муносабатини ўз кўзимиз билан кўрдик, – дейди ҳашар иштирокчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти қўмитаси раиси Азизбек Очилбоев. – Бугун мана шундай дам оладиган масканни тозалашга ҳисса қўшар эканмиз, одамларнинг атроф муҳитга бўлган муносабатини яхшилаш ва бошқалардан ҳам атроф муҳитнинг тозалигига бефарқ бўлмасликка чақириш нақадар долзарб масала эканини тушуниб етдик.
Ҳашар давомида дарё қирғоқларидаги, сувнинг устки қатламида тўпланиб қолган маиший чиқиндилар, айниқса, елим пакетлар йиғиб олинди. Тартибсиз ҳолга келиб қолган ҳудуд елим пакет ва баклажкалардан халос бўлди. Ҳудуд обод манзилга айланди.
Хулоса ўрнида
Бугун экология масаласи дунёнинг энг долзарб муаммоларидан бирига айланган. Бу борада келиб чиқиши мумкин бўлган муаммолар эса йилдан-йилга ортиб борса бормоқдаки, сира камайгани йўқ. Атроф муҳит ҳолатини ҳеч бўлмаса ҳозиргидек сақлаб қолишимиз учун ҳам юқорида айтилганидек одамларда экологик маданиятни шакллантиришимиз, экологик таълим-тарбияни ривожлантиришимиз лозим.
Мансурбек ЖАББОРОВ,
«Oila va TABIAT» мухбири
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил