Қуёшдан 2,6 гигаватт, шамолдан 900 мегаватт қувват олишга кучимиз етади
Янги йилда «яшил» энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2 январь куни ўтказилган инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия қувватлари улушини кўпайтириш бўйича 2023 йилда қилинган ишлар ва 2024 йилга мўлжалланган режалар тақдимотида бу алоҳида қайд этилди.
























