Табиат      Бош саҳифа

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Аммо бундай манзара ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Унинг ортида кимнингдир меҳнати, эътибори ва энг муҳими, атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган одамлар масъулияти туради. Навоий шаҳридаги Фаровон маҳалласида ўтказилган экологик акция ҳам озодаликни асраш ҳар биримизга дахлдор эканини амалда кўрсатди.

Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан Навоий давлат университетининг эковолонтёр талабалари иштирокида Фаровон маҳалласида экологик акция ташкил этилди.

Президентимизнинг жорий йил 23 сентябрда қабул қилинган ПФ-206-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда «Тозалик ва озодалик долзарб икки ойлиги» доирасида ўтказилган тадбирда асосий эътибор ҳудуд озодалигини таъминлаш билан бирга, ёшларнинг экологик масъулиятини оширишга қаратилди.

Акция дастлаб иштирокчилар билан ўтказилган самимий суҳбатдан бошланди. Унда Фармоннинг мазмун-моҳияти, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида белгиланган вазифалар, маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг олдини олиш масалалари ҳақида сўз юритилди. Чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, умумий фойдаланишдаги ҳудудларни асраб-авайлаш, ариқ ва йўлакларни ифлослантирмаслик, яшил майдонларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш каби оддий, аммо кундалик ҳаётда муҳим аҳамиятга эга қоидалар ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.

Дарҳақиқат, экологик муаммолар ҳақида гап кетганда, кўпинча йирик лойиҳалар, кенг кўламли тадбирлар кўз олдимизга келади. Ваҳоланки, атроф-муҳитни асраш баъзан жуда оддий ҳаракатдан – чиқиндини дуч келган жойга ташламаслик, дарахт шохини синдирмаслик ёки ўз кўчамиз озодалигига бефарқ бўлмасликдан бошланади. Тадбирда сўзга чиққан ЎЭП Навоий вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Алижон Жалилов тозаликни таъминлаш фақат муайян ташкилотлар зиммасидаги вазифа эмаслиги, балки ҳар бир фуқаронинг масъулияти эканини таъкидлади. Шунингдек, ёшларнинг бундай ташаббусларда фаол қатнашиши уларда табиатга меҳр, жамоат мулкига ҳурмат ва дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамлашини қайд этди.

Суҳбатдан сўнг эковолонтёрлар амалий ишга киришди. Ўзбекистон Экологик партиясининг беш йиллиги муносабати билан барпо этилган боғ ҳудуди, пиёдалар йўлаклари, ариқлар ичи ва атрофдаги турли нуқталарда тўпланиб қолган маиший чиқиндилар йиғиштирилди. Тўпланган чиқиндилар махсус контейнерларга жойлаштирилди.

Бир қарашда, бу одатий ободонлаштириш тадбиридек туюлиши мумкин. Бироқ унинг аҳамияти фақат йиғиштирилган чиқиндилар ёки тозаланган майдонлар билан ўлчанмайди. Муҳими, ёшлар озодалик ҳақидаги фикрларни амалий ҳаракатга айлантирди. Ўз меҳнати билан ҳудуднинг тозалигига ҳисса қўшди.

Навоий давлат университети эковолонтёр талабаларининг озодаликни сақлашдаги фаол иштироки эътиборга молик бўлди. Улар учун бу акция табиатни асраш борасидаги билимларини ҳаётда қўллаш, жамоа бўлиб меҳнат қилиш ва маҳалла ободлигига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига айланди.

Тадбир якунида акцияда фаол иштирок этган эковолонтёр талабаларга ташаккурномалар топширилди. Уларнинг маҳалла ободлиги ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.

Фаровон маҳалласидаги акция яна бир муҳим ҳақиқатни эслатди: озодалик бир кунлик тадбир билан таъминланмайди. Бугун тозаланган ариққа эртага яна чиқинди ташланса, қилинган меҳнатнинг қадри қолмайди. Демак, асосий вазифа фақат ҳудудни тозалаш эмас, балки унинг озодалигини сақлашни кундалик одатга айлантиришдир. Бу эса ҳар биримиздан эътибор ва масъулият талаб қилади.

 

ЎЭП Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔17

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 17    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар