Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилФарғонанинг экотуристик салоҳияти кундан-кунига, йилдан-йилга тобора ошиб, саёҳатчиларни, зиёратчиларни ўзига жалб этиб келмоқда. Айниқса, кейинги вақтларда вилоятда яшил майдонлар сони янада ортиб, боғ-роғлар кўпаймоқда. Ҳудудларга минглаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, бу заминни янада кўркам ва обод манзилларга айлантирмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб Фарғона вилоятининг ана шундай кўркам ҳудудлари билан яқиндан таништириш, экотуризмни ривожлантириш, аҳоли ва ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, жонажон юртимиз табиатини асраб-авайлаш ҳамда уни тарғиб қилиш, вилоятнинг экотуристик салоҳиятини ёшларга таништириш мақсадида «Яшил тараққиёт учун курашамиз» шиори остида экофорум ташкил этилди. Ушбу форумда Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилояти Экологик партия ташкилоти раислари, ходимлари, «Аёллар ва ёшлар қаноти» етакчилари, ёшлар парламенти аъзолари фаол иштирок этишди.
Экофорум иштирокчилари Фарғона вилояти, Учкўприк туманидаги «Меҳригиё» ишлаб чиқариш корхонасида тантанали кутиб олинди.
Форумнинг очилиш маросимида сўз олганлар Фарғонада илк бор ташкил қилинган ушбу форум вилоятнинг экотуристик салоҳияти билан яқиндан танишиш, соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг тажриба, билим ва малакаларини оширишлари, она табиат билан ҳамнафас бўлишлари, яшил олам гўзалликларидан баҳра олишлари, ёшларнинг экологик билим ва маданиятларини юксалтириш, атроф муҳитни асраб-авайлашга чорлашга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятли эканини таъкидлаб ўтишди.
Очилиш маросими давомида Экологик партия фаолларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Шундан сўнг форум иштирокчиларига «Яшил тараққиёт учун курашамиз» мавзусида табиий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган «Меҳригиё» ишлаб чиқариш корхонасига экскурсия ташкил этилди. Ушбу саёҳат давомида форум қатнашчилари мазкур корхонасида етиштирилаётган папая, банан, киви, зайтун, араб хурмоси, грейпфрут каби ноёб дарахтлар, ўзининг хушбўй ифори билан дилларга ором берувчи лаванда гуллари ва ўсимликлар билан яқиндан таншишди. Уларнинг нафақат хушбўй ҳиди балки, инсон саломатлигига берадиган фойдаси барчанинг диққат ва эътиборини тортди. Айниқса, лавандадан тайёрланган мазали музқаймоқ, табиий гиёҳлардан дамланган шифобахш чойлар барчага бирдек чексиз завқу шавқ улашди.
— Фарғонага келиб, рости барчамиз яйрадик, бу ернинг табиий экологик муҳити, ажойиб, хушбўй ифорли лавандалари жуда ёқди, — дейди наманганлик Гулнорахон БОЗОРОВА. — Мен Наманганнинг Янги Қўрғон туман партия ташкилоти раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келяпман. Бизда ҳам табиат жуда гўзал. Гуллар кўп. Ҳаммаёқ ям-яшил. Аммо Фарғонанинг табиати ўзгача экан. Учкўприкдаги мана бу лавандазорларнинг хушбўй ифорини таърифлашга тил ожиз. Бу ердаги ўсимликлар, дарахтлар жуда чиройли ва фойдали экан. Улардан инсон саломатлиги учун керак бўладиган дори-дармонлар, чойлар ишлаб чиқарилмоқда экан. Ушбу форумни ташкил этганларга чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз.
Куннинг иккинчи ярмида форум қатнашчиларини ўз бағрига олган автобуслар Қўқондан Фарғона шаҳрига қараб йўл олди. Йўл бўйи гўзал боғ-роғлар, Риштоннинг кулолчилик маҳаллалари, йўлларда қўр тўкиб юрган яп-янги автобуслар форум иштирокчиларини янада ҳайратлантирди. Йўл бўйларидаги дўконларда териб қўйилган кулолчилик маҳсулотларининг жозибаси, гўзаллиги, нақшинкорлиги ҳақида гапира кетишди. Ушбу кулолчилик маҳсулотлари ҳам мана шу она заминдан, қизил тупроқдан ясалган. Она ерга меҳр-муҳаббат қўйган кулоллар, ўз асарларида табиат гўзалликлари, қушлар ва гуллар тасвирларини жо этган.
Ана шу гўзалликларни томоша қилиб, форум қатнашчилари Фарғона шаҳрида барпо этилаётган экошаҳарга етиб боришди. У ерда меҳмонлар қурилиши давом этаётган экошаҳар билан яқиндан танишишди. Экошаҳарда унинг қурилиши, экилган дарахтлар ва ўсимликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Хусусан, Фарғона шаҳрининг Нурафшон кўчасида 300 гектар ҳудудда қурилаётган экошаҳар мавзесининг 70 гектарида экобоғ яратилиб, икки йил давомида 9112 та дарахт экилди. Улар орасида каштан, тол, можжевельник, дуб, лола дарахти каби манзарали дарахтлар, буталардан шамшод, япон акацияси кабилар экилган. Ушбу дарахт ва бута кўчатлари экобоққа ўзгача кўрку тароват бағишлаб турибди. Ҳадемай, ушбу экошаҳар қурилиши якунига етса, бу экобоғ шаҳарнинг энг хушманзара, дам олувчилар учун гўзал масканига айланишига ишончимиз комил.
— Ушбу форум менда жуда катта таассурот қолдирди, — дейди форум иштирокчиси андижонлик Навбаҳорхон НАСРИДДИНОВА. — Мана ҳозир экошаҳар билан яқиндан танишдик. Қурувчилар билан ҳам суҳбатлашдим. Бу ердаги бинолар ҳар томонлама режа билан қурилган. Шароитлари, имкониятлари яхши. Ушбу уйлар битса, бу ерга кўчиб ўтган инсонлар экобоғнинг кўркамлигию гўзалликларидан, яшилликларидан завқ олишади. Шундай ҳудудларимиз кўпайсин. Биз форум давомида нафақат мана шундай экосайёҳлик, кўркам жойларни кўрдик, балки ҳамкасбларимиз билан тажриба ҳам алмашдик.
Экофорум қатнашчиларнинг галдаги манзили Фарғона шаҳрининг ташриф қоғозига айланган муҳташам Санъат саройининг кўркам боғи бўлди. Таъкидлаш жоизки, мазкур боғ ҳам Фарғона шаҳрининг кўркига янада тароват бағишлаб турибди.
Таъкидлаш жоизки, жами 40 гектардан зиёд майдонни ташкил этган боғ ажиб манзара касб этади. 7 гектар қаттиқ тўшамали, 29 гектар ерда эса яшил майдон яратилган. Мазкур боққа Европа давлатларидан келтирилган жами 8027 дона каштан, дуб, лола дарахти, липа, сосна, можжевельник, черемуха сингари игнабаргли, манзарали ноёб дарахтлар ва бутасимон ўсимликлар экилган. Нодир табиатнинг бебаҳо хазинаси сифатида парвариш қилинаётган дарахт ва буталар бу ерда экологик мусаффоликни таъминлаб турибди.
Форум иштирокчилари бу ерда дарахтларни парваришлаш жараёнида нималарга аҳамият қаратилаётгани билан қизиқди. Боғ ҳудудини айланиб, ўзгача яшиллик ва гўзалликлардан баҳра олишди.
Шундай қилиб, Фарғонада биринчи бор «Яшил тараққиёт учун курашамиз» шиори остида ташкил этилган экофорум якунига етиб, форум сўнгида фаол иштирок этган партия ташкилотлари ходимлари, «Аёллар ва ёшлар қаноти» етакчилари ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Анжуманда мамлакатимиздаги экологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли ҳамда ёшлар ўртасида экологик маданиятни тарғиб қилиш борасида бу каби экофорумларни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.
Фотима МАНСУРОВА,
Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят Кенгаши матбуот бўлими ходими
Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
БатафсилБоғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.
БатафсилБаъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.
Батафсил