Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида аҳоли турмуш шароитини янада қулайлаштириш, уларга зарур имкониятлар яратиб бериш борасида бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Тегишли қонун лойиҳалари юзасидан депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Уларнинг барчасида келгусида самарали чораларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари акс этиши кўзда тутилди.
Қўшимча ер майдонлари ажратилади
Сўнгги йилларда Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш мақсадида комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларида Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш, Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш, маҳаллийлаштиришни таъминлаш, экологик вазиятни тиклаш ва соғломлаштириш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Ўзбекистон Экологик партияси фракция йиғилишида дастлаб Президентимизнинг шу йил 10-11 август кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқувчи партия ва унинг фракцияси олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифи чоғида барча соҳалар қатори аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Албатта, юртимизда «яшил энергетика»ни ривожлантириш, иқтисодиётга энергия тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича катта ишлар қилинмоқда.
Фракция йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида бериладиган ерларнинг майдонини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида аҳолига чорвага озуқа етиштириш учун деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида бериладиган ерларнинг майдони амалдаги 2 гектарлик чегарадан 5 гектаргача оширилиши белгиланмоқда.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши ҳудудда чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, чорва озуқа базасини янада кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг ўз хонадонларида чорва моллари боқишни ташкил этиш ва чорва озуқа базасига бўлган талабни қондиришга хизмат қилади.
Муҳокамалар давомида депутатлар ушбу қонун лойиҳаси партия манфаатларига тўла мос келишини эътиборга олиб, уни биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватладилар.
ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА УЧУН ИМТИЁЗ
Шунингдек, йиғилишда «Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама этилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Президентимиз томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурида ҳам мамлакатда «яшил иқтисодиёт»га ўтиш, қайта тикланувчи ва бошқа муқобил энергия манбаларини тадбиқ этиш жараёнларини фаоллаштириш борасида алоҳида мақсад ва вазифалар белгилаб олинган.
Энергия ресурсларини тежаш тобора долзарб бўлиб бормоқда. Бунинг учун йил якунига қадар 3,7 миллиард киловатт соат электр ва 2,4 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш зарур.
Ушбу вазифалар партия ва унинг фракцияси олдига ҳам муҳим вазифаларни қўяди. Бу борада фракция мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини таъминлашга алоҳида масъулият билан ёндашиб, фаоллик кўрсатади.
Соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси билан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларга бир қатор солиқ имтиёзлари белгиланмоқда.
Хусусан, умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа сотилган электр энергиясидан олинадиган даромадларни фойда солиғидан озод этиш таклиф этилмоқда.
Шу билан бирга, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулк солиғидан, қурилмалар билан банд бўлган ерлар бўйича ер солиғидан озод этиш назарда тутилмоқда.
Ердан оқилона фойдаланиш, кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларини қуриш ҳамда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини кенгайтириш мақсадида кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларини фойдаланишга топширган тадбиркорларни мол-мулк солиғини пасайтирилган коэффициентларда тўлашга доир имтиёзлар белгилаш кўзда тутилмоқда.
Йиғилишда фракция аъзолари қонун лойиҳаси Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларини ўзида акс этганини инобатга олиб, уни иккинчи ўқишда қўллаб-қувватладилар.
Кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар
🕔17:58, 16.04.2026
✔13
Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.
Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?
🕔17:55, 16.04.2026
✔12
Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.
Батафсил
Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор
🕔17:50, 16.04.2026
✔11
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.
Батафсил