Табиат      Бош саҳифа

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Аммо инсон учун қулайлик ва ривожланиш рамзи бўлган йўл табиат учун жиддий тўсиққа айланиши ҳам мумкин. Йўллар ёввойи ҳайвонларнинг яшаш ҳудудларини ажратиб қўяди, озуқа ва сув манбаларига етиб боришини қийинлаштиради, мавсумий кўчиш йўлларини тўсади. Баъзан эса оддий бир йўл ҳайвоннинг ҳаёти учун хавф туғдиради.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳам бу масалага эътибор қаратиб, халқаро илмий тадқиқотларда йўлларнинг ёввойи ҳайвонот дунёсига таъсири кенг ўрганилаётганини таъкидлайди. Жумладан, Conservation Biology журналида чоп этилган тадқиқотларда транспорт воситалари билан тўқнашувлар ёввойи ҳайвонлар нобуд бўлишининг жиддий сабабларидан бири экани қайд этилган. Айрим баҳолашларга кўра, дунёда ҳар йили юз миллионлаб умуртқали ҳайвонлар йўлларда транспорт воситалари қурбони бўлади. Бу эса нафақат айрим ҳайвон турлари сонининг камайишига, балки уларнинг популяциялари барқарорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Аслида, муаммо ҳайвонларнинг машина остида қолиб кетиши билангина чекланмайди. Йўллар уларнинг табиий яшаш муҳитини бўлакларга ажратиб, бир ҳудуддан бошқасига ўтишини қийинлаштиради. Оқибатда ҳайвонлар озуқа топиш, сув ичиш, жуфт излаш, насл қолдириш ва мавсумий кўчишда қийинчиликларга дуч келади. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN)нинг 2023 йилги ҳисоботида ҳам йўллар, темир йўллар ва каналлар экологик талаблар ҳисобга олинмасдан қурилса, табиий ҳудудлар ўртасидаги боғлиқлик бузилиши ва биологик хилма-хилликка таҳдид кучайиши таъкид­ланган.

Оддий бир мисолни олайлик: йўлнинг бир томонида озуқа, иккинчи томонида эса сув манбаи бор. Ҳайвон тирик қолиши учун уларнинг ҳар иккисига ҳам етиб бориши керак. Аммо ўртадаги йўл унинг ҳаракатига тўсқинлик қилиши, ҳатто ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин. Қушлар учиб ўтиши мумкин, лекин ерда ҳаракатланадиган кўплаб ҳайвонлар учун бу осон эмас. Улар йўлни кесиб ўтишга мажбур бўлади ва шу пайтда автомобиль билан тўқнашиш хавфи ортади. Демак, йўл қурилишида ҳайвонларнинг ҳаракатини ҳам ҳисобга олиш, хавфли жойларни олдиндан аниқлаш ва зарур чораларни лойиҳанинг дастлабки босқичидаёқ белгилаш керак.

Ҳайвонлар кўп учрайдиган ҳудудларда огоҳлантирувчи белгилар ўрнатиш ҳайдовчиларни эҳтиёт бўлишга чақиради. Лекин бу белги ҳайвонни ҳимоя қилмайди, фақат ҳайдовчини огоҳлантиради ҳолос. Шунинг учун бундай белгилар билан бирга бошқа чораларни ҳам кўриш зарур.

Тўғри, Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонлар йўлга чиқиб қолиши билан боғлиқ хавф ҳамма жойда ҳам учрайвермайди. Аммо бу уни эътиборсиз қолдириш керак, дегани эмас.

Бунинг учун, аввало, ҳайвонларнинг табиий ҳаракат йўлаклари, сув манбалари, муҳофаза этиладиган ҳудудлар ва биологик хилма-хиллик учун муҳим майдонларни ўрганиш лозим. Олинган маълумотлар асосида йўл йўналишига ўзгартиш киритиш, хавфли участкаларни белгилаш ва зарур жойларда ҳайвонлар учун махсус ўтиш йўлакларини қуриш мумкин.

Бундай ўтиш йўлаклари ер остида ёки йўл устидан ўтадиган кўприк шаклида лойиҳалаштирилади одатда. Улар мураккаб ва қиммат бўлиши ҳам шарт эмас. Энг муҳими, иншоот муайян ҳудудда яшайдиган ҳайвонларга мос келиши ва улардан фойдаланиш имконини бериши зарур. Чунки ҳар бир ҳудуднинг табиати, ҳайвонот дунёси ва шароити ҳар хил. Шунинг учун ҳамма жойда бир хил ечимни қўллашдан кўра, маҳаллий шароитга мос йўлни танлаш самаралироқ бўлади.

Яна бир муҳим жиҳат, ҳайвонлар билан тўқнашувлар кўп такрорланадиган жойларни аниқлаш ва улар ҳақида ишончли маълумотлар тўплашдир. Бунинг учун ҳайвонлар қаерда, қайси мавсумда ва қанчалик тез-тез йўлга чиқиб қолишини ўрганиш зарур. Ана шу маълумотлар асосида хавфли участкаларни белгилаш, мавсумий огоҳлантирувчи белгилар ўрнатиш ва зарур жойларда тезликни чеклаш мумкин. Афсуски, бундай белгиларни, юқорида айтганимиздек, айрим муҳофаза этиладиган ҳудудларни ҳисобга олмаганда, йўлларимизда деярли учратмаймиз.

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов таъкидлаганидек, кўтарилаётган бу масала Ўзбекистон аграр таълимида жорий этилаётган STEM+HECI ёндашуви билан ҳамоҳанг ҳисобланади. Ушбу ёндашув фан ва муҳандисликни инсонпарварлик, этика, ижодкорлик ва тасаввур билан уйғунлаштиради. Буни транспорт соҳасига татбиқ этадиган бўлсак, ҳар қандай лойиҳада нафақат техник қулайлик ва иқтисодий самара, балки инсон ҳаёти, табиат ва келажак учун оқибатлар ҳам ҳисобга олиниши керак. Яъни, ҳаётни асраш масъулияти қурилиш тугагандан кейин эмас, лойиҳа тайёрланаётган пайтдан бошланиши лозим.

Бу ишда маҳаллий аҳоли ва фермерлар ҳам четда қолмаслиги керак. Улар ҳайвонлар ўтадиган жойларни, йўлда тўқнашувлар тез-тез содир бўладиган участкаларни яхши билиши мумкин. Ана шу кузатувларни қайд этиб, масъул ташкилотларга хабар бериш орқали муаммонинг олдини олишга ҳисса қўшиш мумкин. Мутахассислар эса бундай маълумотларни ўрганиб, зарур чораларни белгилайди.

Сиёсатчилар ва инфратузилма учун масъул ташкилотлар ҳам йўл қурилишига ажратилаётган маблағларни баҳолашда фақат қурилиш харажатлари ва транспорт ҳаракати самарадорлигига қараб қолмаслиги керак. Йўл-транспорт ҳодисалари, инсонлар жароҳатланиши, ҳайвонлар нобуд бўлиши ва улар билан боғлиқ иқтисодий зарарларнинг олдини олиш ҳам муҳим.

Хулоса қилиб айтганда, йўлнинг вазифаси фақат бир манзилдан иккинчисига элтиш эмас. У тараққиётга хизмат қилар экан, табиатга ҳам зарар етказмаслиги, ҳайвонот дунёсининг яшаши ва эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги керак. Бунинг учун катта маблағ ёки мураккаб лойиҳаларни кутиб ўтириш шарт эмас. Аввало, хавфли жойларни аниқлаш, зарур белгиларни ўрнатиш, ҳайвонлар ҳаракатини ўрганиш ва янги йўлларни қуришда экологик талаб­ларга амал қилишнинг ўзи етарлидир.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔17

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔17

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 17    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 17    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар