Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилШотландиялик Шерон Хюз ҳар куни ўрмондан остонасига овқат учун келадиган тулкилар оиласи билан дўстлашди. Бу антиқа дўстлик ҳақида The Mirror нашри ёзмоқда.
Аёл ҳайвонларнинг соғлиғи ҳақида ҳам қайғуради: у ветеринар билан маслаҳатлашади ва агар керак бўлса, уларнинг овқатларига оғриқ қолдирувчи воситалар қўшиб беради.
Ҳаммаси 25 йил олдин Хюз боғида биринчи марта иккита тулкини пайқаб қолиб, уларга егулик беришга қарор қилганида бошланган. Кўп ўтмай, улар кўпгина тулкилар билан яна келади, ўшандан бери Шарон ҳар куни саккизта ҳайвонга ғамхўрлик қилади. Тўғри, энди у чорак аср олдин учрашган ҳайвонларнинг авлодларига озуқа беради.
«Бу тулкиларнинг тўртинчи авлоди. Мен уларнинг бобо-бувиларини қандай овқатлантирганимни эслайман», — дейди аёл.
Шарон ҳайвонларни асосан колбаса ва гўштли егуликлар билан меҳмон қилади, тулкилар ҳам кечки овқатдан кейин аёл қолдирган овқатни истеъмол қилишдан мамнун. Масалан, тухум, хитойча фастфуд ва товуқ оёқлари уларнинг жон-у дили.
Шарон ҳар бир «меҳмон»ни ташқи кўринишидан ажратиб олади. Аёл уларга лақаблар қўяди ва тулкилар мезбонга жавоб қайтаради. «Биз бир тулкини Дайсон деб атаймиз, чунки у том маънода овқатни «ямламай ютади». Карл ўз лақабини уйимиз остонасида биринчи марта тож кийиш маросими куни пайдо бўлганидан кейин олди», – деди у.
Бундан ташқари, Шерон тулкилар саломатлиги ҳақида ғамхўрлик қилади. Агар аёл бирор ҳайвоннинг оқсоқланганини ёки носоғлом кўринишини сезса, колбаса ичига оғриқсизлантирувчи препарат яширади. Борди-ю, нимадандир шубҳаланса, у ҳайвонни суратга олади ва ветеринар билан маслаҳатлашади.
Тулкилар ҳам миннатдорлик белгиси сифатида кўпинча ўрмондан Шаронга «совға» олиб келишади, масалан, сичқонларни остонада қолдиришади.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил