Табиат      Бош саҳифа

Ғалати меҳмонимиз бор

Ёз оқшомларида ҳовлига сув сепиб, райҳону гуллар ҳидига бурканган ҳаводан нафас олиб овқатланиш қандай ажойиб! Ҳар кечки салқин оиламиз билан ана шундай манзара қуршовида овқатланамиз. Буни нима қизиқ жиҳати бор, деб ўйлашингиз табиий. Ҳали гапимнинг «берди»сини айтганимча йўқ.

Ғалати  меҳмонимиз бор

Қизиқ жиҳати шундаки, уйимизга сирли меҳмон ҳам ташриф буюради. Аввал ўриклар атрофида айланади. Кейин пилдираб гуллар ортига ўтиб кетади, бир қарасангиз райҳонлар орасидан аввал узунчоқ бурни кейин эса митти жуссаси кўринади. Хўш, ғалати меҳмончани ким ё нима деб ўйлайсиз?

Ўзим айтиб қўя қолай, у типратикан. Ҳар куни ҳовлимиздан ками билан 6-7 марта пилдираб уёққа ўтади, бир зум ўтар-ўтмас буёққа. Тиним билмайди. Менга ёққан жиҳати гуллар орасидан мўралаши. Ўша вақти бориб бағримга босиб олгим келади-ю, начора, тиканлари бор-да.

Аслида бу чаққон меҳмонимизни мезбон десак ҳам бўлади. Унга озор бермаганимиз, аҳиллигимиз туфайли ҳар куни бизникида. Шу маънода, демоқчиманки, агарда дунёдаги ҳамма инсонлар табиатга, ҳайвонларга яхши муносабатда бўлганларида эди, хонадонимиз меҳмонининг турдошлари ва бошқа ҳайвону паррандалар «Қизил китоб»га киритилмас, улар яшаши керак бўлган ўрмонлар, дарахтзорлар кесилмаган бўларди.

 

Мадинабону РАҲМОНБЕРДИЕВА,

Гулистон туманидаги

17-мактабнинг 11-синф ўқувчиси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔24

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 24    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар