Табиат      Бош саҳифа

Сирли Жонзот

Сигирсимонлар оиласига мансуб, сайёрамиздаги энг ноёб жониворлардан бири – саолдир. Бу янги тур 1992 йилда Вьетнамнинг шимоли-ғарбий қисмида уч жуфт саол топилганда кашф этилди. XX асрда мазкур сут эмизувчининг кашф этилиши фанда катта янгилик бўлди.

Сирли  Жонзот

Саол – ноёб ва кам ўрганилган ҳайвон бўлиб, аниқ сони маълум эмас. Уларнинг қандай ҳаёт кечириши ва қандай кўпайиши ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда.

Саолни тутқунликда кўпайтиришга уринишларнинг бари самарасиз бўлиб, ушбу жонзотларнинг ўлими билан якунланди. Шу боис олимлар ушбу ҳайвон йўқолиб кетмаслиги учун уларни тутқунликда кўпайтириш фикридан воз кечишди.

Бу ҳайвон Лаоснинг Вьетнам билан чегарадош ҳудудларидаги нам ва ўтиб бўлмас тропик ўрмонларда яшайди. Улар ўт ва барглар, шунингдек, ўсимлик­ларнинг уруғлари ва мевалари билан озиқланади.

Саол одатда жамоавий тарзда эмас, балки якка оила бўлиб яшайди, кундузлари унинг фаоллиги янада ортади. Вояга етган саол танасининг узунлиги 180 сантиметр, бўйи 90 сантиметр, вазни эса 100 килограммгача етади.

Саолнинг юнги тўқ жигарранг бўлиб, юзида оқ рангли йўл-йўл чизиқлари бор. Бу жонзот ташқи томондан антилопа ёки кийик­ларга ўхшаб кетади. Саолда узунлиги 50 сантиметрга етадиган шохлар мавжуд бўлиб, бу жонивор ёввойи табиат қўйнида 8 ёшдан то 11 ёшгача яшаши аниқланган.

Саоллар ҳозирги кунда фанда жуда ноёб ҳайвонлар саналиб, улар йўқ бўлиш арафасида турибди. Табиатда бу турнинг тахминан бир неча юзтаси қолган.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар