Табиат      Бош саҳифа

Келажак учун сувни асрайлик

Дунё аҳолиси сони ўсиб, саноат ривожланиб, глобал иқлим ўзгаришлари туфайли ёғинлар миқдори камайиб бораётган бугунги шароитда сувга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Оби ҳаётнинг ҳар томчисидан оқилона ва унумли фойдаланиш инсониятнинг энг муҳим кундалик вазифаларидан бирига айланаётир.

Келажак учун  сувни асрайлик

Океан ва йирик денгизлардан анча олисда қурғоқчил минтақада жойлашган Ўзбекистон учун ҳам сувнинг аҳамияти бениҳоя катта. Республикамизда фойдаланиладиган сув русурсларининг 80 фоиздан ортиғи қўшни Қирғизистон ва Тожикистон республикалари ҳудудида жойлашган тоғлардаги қорлар ва музлик­лар ҳисобига шаклланади.

Бугунги кунда дунёнинг аксарият қурғоқчил ҳудудларида сув тежовчи техникалардан кенг фойдаланиляпти. Сув тежовчи техникалар ёрдамида қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган сув ресурсларининг деярли 50-70 фоизи тежалмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Тошкент марказий Экобоғида ўтказилган «Келажак учун сув­ни асранг» деб номланган тадбирда сув ресурслари камайиб бораётган шароитда сувдан тежамли ва самарали фойдаланиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредит олиш шартлари, «Сувчилар мактаби» фаолияти, сувдан самарали фойдаланишда масъулиятни ошириш ва жамоатчилик эътиборини қаратиш каби масалалар ҳақида сўз борди. Ҳудудлардан келган фермерлар ва мутахассислар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, сувни тежайдиган технологияларнинг аҳамияти қанчалик юқори экани таҳлил қилинди.

– Давлатимиз томонидан сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилиб, сув тежовчи технологияларни ўрнатиш бўйича имтиёзли кредитлар, субсидиялар берил­япти, – дейди Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Рустам ҚАРШИЕВ. – Бизда аввал сув тежовчи технологияларни маҳаллий ишлаб чиқариш саноатлари мавжуд бўлмаган. Шунинг учун пули бор фермер ҳам ё Туркиядан ёки бўлмаса Хитойдан технология олиб кирган. Бугунги кунга келиб эса маҳаллий ишлаб чиқариш саноатимиз ривожланиб, 50 га яқин сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи заводлар, корхоналар ва сервис гуруҳлари ташкил этилган. Тўғри, томчилатиб суғориш тизими аввалгига қараганда ривожланди. Лекин ҳали-ҳамон баъзи худудларга сув тежовчи технологиялар етиб бормаган. Кўп фермерлар унинг афзалликлари ҳақида маълумотларга эга эмас.

Маълумотларга кўра, юртимизда умумий суғориладиган ер майдонлари 4 300 минг гектарни ташкил этади. Шундан 3 млн. гектардан ортиқроқ майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари экилади. 1 млн. гектардан кўпроқ майдонларда сув тежовчи технологияларлар жорий қилинган. Шундан 400 минг гектари томчилатиб суғориш технологиялардан 35 минг гектари ёмғирлатиб суғориш технологиялари асосида деҳқон фермерларимиз фойдаланиб келяпти. Келажакда сувга бўлган эҳтиёжни камайтириш учун керак бўлса ҳар бир уйда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, фарзандларимизга боғча давриданоқ сув тежашни ўргатишимиз лозим. Шундагина биз келажакда кутиладиган қирғоқчиликнинг бироз бўлса-да камайишига эришган бўламиз.

Қашқадарёлик фермер – «Ферузбек Абдусамад» фермер хўжалиги раҳбари Раъно Жонқувватова 2019 йилда фермер хўжалиги ер майдонларига томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатган эди. Фермернинг айтишича, ушбу технология сувни тежашда ва юқори ҳосил олишда қўл келмоқда.

Биласизми, Туркияда ҳам сув муаммоси мавжуд. Қишлоқ хўжалигида сувдан тўғри фойлаланиш, уни майдонларга тенг тақсимлаш ва ҳосилдорликни ошириш учун энг яхши самара берадиган усул бу сув тежовчи технологиялардан фойдаланишдир. Туркияда ҳам мана шундай техникалардан бир неча йиллардан бери фойдаланамиз. Амалиётда аллақачон яхши натижалар билан ўзини оқлаган. Фақат буни тўғри йўлга қўйиш ва қандай фойданатишни билиш кифоя.

Қисқа қилиб айтганда, мамлакатимизда тириклик манбаи бўлмиш сувдан оқилона фойдаланиш ва уни асраш бўйи­ча олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар келажак авлодларимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун замин яратади. Зеро, келажак учун бугун ҳаракат қилмасак, эртага кеч бўлиши мумкин.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔24

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 24    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар