Табиат      Бош саҳифа

Пластмасса тақиқланяпти

Қирғизистонда 2027 йилдан бош­лаб полимер пакетлар ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш, сотиш ва бепул тарқатиш тақиқланади. Мамлакат раҳбари бу ҳақдаги тегишли қонунни имзолади.

Пластмасса тақиқланяпти

Қонунга кўра, 2027 йилнинг 1 январидан бошлаб бутун республика бўйлаб полимер пакетлар ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш, полиэтилен плёнкалар ва пластмасса буюмларни сотиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида уларни бепул тарқатишга тақиқ жорий этилади. Бироқ экспорт учун ишлаб чиқарилган пакетлар, биологик парчаланадиган полимер материаллардан тайёрланган тутқичлари бўлмаган ва маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган пакетлар бундан мустасно.

Қабул қилинган қонун эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида Иссиқкўл вилоятининг дам олиш масканларида полимер пакетлар ва барча турдаги пластмасса буюмлар айланиши тақиқланади.

Шунингдек, Қирғизистоннинг алоҳида муҳофаза этиладиган табиий объектларида полимер пакетларни олиб кириш чекланади. Шахсий фойдаланиш, товарлар ва шахсий буюмларни қадоқлаш учун пакетлар бундан мустасно. Қирғизистоннинг алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларида 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб пластик маҳсулотлар ва полиэтилен плёнкали пакетлар ишлаб чиқариш тақиқланиши қўшимча қилинган.

«Қонун полимер материалларнинг саломатлик ва атроф муҳитга зарарли таъсирини камайтиришга қаратилган», – дейилади президент сайтида.

Пластик пакетлар ва буюмларни ишлаб чиқариш тақиқини бузган фуқаролар 10 минг қирғиз соми (тахминан 114 доллар), юридик шахслар эса 28 минг сом (315 доллардан ортиқ) миқдорида жаримага тортилади.

Пакетларни текин бериш ҳолатларида эса биринчи қоидабузарлик учун огоҳлантириш, иккинчи қоидабузарлик учун жарима солинади. Бунда юридик шахслар учун 5000 сом (57 доллар), жисмоний шахслар учун 1000 сом (11 доллар) тўланиши керак бўлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

🕔11:36, 20.08.2026 ✔55

Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.

Батафсил
Хавфли  чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас,  ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

Хавфли чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас, ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

🕔14:25, 14.08.2026 ✔101

Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши – мамлакат тараққиётининг муҳим индикатори.

Батафсил
Жаҳоннинг  энг  «яшил»  мегаполиси

Жаҳоннинг энг «яшил» мегаполиси

🕔14:29, 13.08.2026 ✔105

Сингапур – жаҳондаги энг экологик тоза ва «яшил» шаҳарлардан бири. Бу мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган «яшил» партиялар ва парламентда яшиллардан бўлган депутатлар йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар