Табиат      Бош саҳифа

Экологик маданиятни юксалтириш оила, боғча ва мактабда самарали олиб борилиши зарур

Инсоният олдида турган долзарб масалалардан бири – бу экологик барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашдир. Зеро, бугунги кунда барқарор экологик вазиятни, атроф муҳит мусаффолигини сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик онгни шакллантириш, ривожлантириш ва юксалтириш, шунингдек, экология соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Экологик маданиятни  юксалтириш оила, боғча ва мактабда самарали олиб борилиши зарур

Тарихдан маълумки, инсон табиатнинг бир бўлаги сифатида Аллоҳ инъом этган неъматлардан ўз эҳтиёжини доимий равишда қондириб келган. Аммо бугунги кунда бу эҳтиёжларнинг ошиб бориши ва исрофгарчиликка йўл қўйилиши кўп­лаб муаммоларни келтириб чиқарди. Айниқса, табиат мувозанатининг бузилишида антропоген таъсирнинг ошиб бораётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, инсоният тараққиётининг бугунги босқичида илм-фан, техника шу даражада ривожландики, бу ядро энергияси, қуёш энергияси, кимё саноатининг ривожлангани, ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилгани, ахборот технологияларининг ривожлантирилгани ва фан-техниканинг бошқа янада мураккаб соҳаларининг ўзлаштирилгани билан изоҳланяпти. Шу билан бирга, табиатнинг ер ости ва ер усти бойликларидан соф иқтисодий утилитар-меркантил манфаатлар йўлида фойдаланиш «табиат–жамият–инсон» тизимидаги муносабатларнинг кун сайин бузилишига, бу эса ўз навбатида, ақл бовар қилмас янги экологик муаммоларнинг юзага келишига олиб келмоқда. Бу муаммоларни бартараф этиш бугунги кунда инсониятнинг олдидаги энг долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда барча халқ, миллат ва элатларнинг вазифаси бу – атроф муҳитга зиён етказмаган ҳолда табиат бойлик­ларидан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишдан иборат. Бу вазифани бажаришда жамият аъзоларининг, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоғи лозим.

Экологик саводхонлик ва маданият, аввало, оиладан бошланади. Экологик дуёнқарашни шакллантиришнинг негизи оиладаги тарбияга бевосита боғлиқдир. Агар бу масала оилада тўғри йўлга қўйил­маган бўлса, уни мактабларда, кейинги таълим босқичларида ҳамда меҳнат жараёнларида қарор топтириш қийин бўлади. Экологик таълим ва тарбия тизимини болалар боғчаларида, умумтаълим мактабларида ва таълимнинг кейинги босқичларида ҳам давом эттириш зарурдир. Болалар боғчаларида атроф муҳит, табиат ва экологик тушунчалар берилади, умумтаълим мактабларида асосан, табиатшунослик дарсларида ўқитувчиларга экологик таълим-тарбия ўргатиб келинади. Ўлкамизнинг табиий ўсимликлар дунёси, уларнинг фойдаси, бу бойликларни муҳофаза қилиш кераклиги ҳақидаги масалалар билан ёшларни мактаб партасидан кенг таништириб бориш ўзининг самарасини беради. Бунда экологиядан илмий тушунчалар мактабларда ўқитиладиган барча фанларда, айниқса, табиатшунослик, физика, экология, математика, география, тарих каби фанларни ўқитишда умумлаштирилади.

Шу билан бирга ўқувчилар дарсдан ташқари тўгарак машғулотларида, саёҳатларда ҳамда ўзларининг кундалик фаолиятлари давомида экологик муаммоларни ўрганиб боришади. Фанларни ўқитишда ўқувчиларга табиатни муҳофаза қилиш, унинг бойликларидан оқилона фойдаланишга оид бериладиган билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш, ўқитишда қўйилган мақсад ва вазифаларга мос равишда ҳамда танланган экологик материаллар мазмуни мавзу мазмунига мос ҳолда танлаб олинишига эътибор қилинади. Экологик маданиятни шакллантириш дарсдан ташқари машғулотларда ҳамда синфдан ташқари ўтказиладиган тадбирларда ва экскурсиялар вақтида амалга ошириш мумкин. Бунда ўқувчилар ўртасида «Табиатни асраш – Ватанни асраш», «Табиатни эъзозлайлик», «Қушлар бизнинг дўстимиз», «Гуллар байрами», «Табиат ва инсон», «Экология ва инсон» каби мавзуларда турли баҳс ва суҳбатлар уюштириш орқали амалга ошириш мумкин. Хусусан, табиат қўйнига саёҳатлар, экологик йўналишдаги тўгараклар, шу мазмундаги кечалар ўтказиш ўқувчилар хотирасида узоқ сақланади. Саёҳатлар мазмуни асосан теварак-атрофни кузатишга қаратилади. Саёҳатларда ўқувчилар табиатдан инсон қандай фойдаланаётганини кўрадилар, катталарнинг табиатга тўғри ёки нотўғри муносабатда бўлаётганининг гувоҳи бўлишади. Табиат қўйнида бўлиш, ўқувчиларда эстетик кечинмаларни пайдо қилади. Ўқувчилар қушларнинг сайрашини эшитиб, ўсимликларнинг яшнашини кўриб қувонади. Бу ҳолатдан улар ҳам эстетик, ҳам экологик тарбия олишади. Амалий ишлар қилиш орқали эса, гулларни ўстиришади, қушларни, қуёнларни боқиб, парвариш қилишади, қушларга уячалар ясаб, ғамхўрлик қилишни ўрганиб боришади.

«Табиат–жамият–инсон» тизими муносабатларини мувозанатга келтиришда, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, табиатни асраб- авайлашга оид ғоялардан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, маънавий қадриятларимиз асосида фарзандларимиз онгига атроф муҳитни озода тутиш, ҳавонинг ифлосланишига йўл қўймаслик, мамлакатимиз табиатини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини асраш каби тушунчаларни сингдириб боришимиз жуда зарур.

 

С.АЗИМХЎЖАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Олтинкўл туман Кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

🕔16:40, 11.12.2025 ✔23

Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

Батафсил
Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

🕔16:36, 11.12.2025 ✔20

«Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

Батафсил
Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

Қашқалдоқлар кўпаймоқда

🕔16:28, 11.12.2025 ✔23

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

    Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

    Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

    ✔ 23    🕔 16:40, 11.12.2025
  • Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

    Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

    «Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

    ✔ 20    🕔 16:36, 11.12.2025
  • Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

    Қашқалдоқлар кўпаймоқда

    Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

    ✔ 23    🕔 16:28, 11.12.2025
  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 46    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 35    🕔 10:53, 04.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар