Табиат      Бош саҳифа

Ноёб кўршапалак тури топилди

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Ноёб  кўршапалак тури топилди

Энг қизиғи, бу тур ҳақидаги маълумотлар ярим асрдан ортиқ вақт давомида асосан музей намуналарига таяниб келган.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълумотига кўра, ноёб кўршапалак 2026 йил сентябрь ойида «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти олимлари томонидан ўтказилган экспедиция давомида топилган. Топилма Устюрт платосининг жанубий қисмида, Туркманистон билан чегарадош ҳудудда қайд этилган.

Туркман узунқулоғи Марказий Осиёда учрайдиган энг кам ўрганилган кўршапалак турларидан бири ҳисобланади. Ушбу жонивор илк бор 1988 йилда зоолог Пётр Стрелков томонидан кулранг узунқулоқ кўршапалакнинг кенжа тури сифатида тавсифланган. Кейинчалик, 2006 йилда ўтказилган морфологик ва генетик тадқиқотлар натижасида у мустақил тур сифатида тан олинган.

Эътиборлиси, узоқ вақт давомида мазкур кўршапалакнинг табиатда учратилгани ҳақидаги сўнгги маълумот 1970 йилга тегишли бўлган. Шундан кейин 55 йил давомида унинг янги тирик намуналари қайд этилмаган. Олимлар бу тур ҳақидаги билимларни асосан музейларда сақланаётган намуналар орқали тўплашга мажбур бўлган.

2025 йил кузида Германия, Ўзбекистон ва Туркманистон олимларидан иборат халқаро тадқиқотчилар гуруҳи Туркманистоннинг Қорақум чўлида ушбу ноёб кўршапалакни қайта аниқлаган эди. Ўшанда олимлар илк бор унинг тирик вакилларини суратга ва видеога олишга, шунингдек, товуш сигналларини қайд этишга муваффақ бўлган.

Орадан бир йил ўтиб, Ўзбекистон олимлари ҳам мамлакатимиз ҳудудида ушбу тур мавжудлигини илмий жиҳатдан тасдиқлади. Бу эса туркман узунқулоғининг тарқалиш ҳудуди аввал тасаввур қилинганидан кенгроқ бўлиши мумкинлигини кўрсатади.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔17

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔17

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔21

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 17    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 17    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 21    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар