Табиат      Бош саҳифа

Қонун нормаларини қўллашдаги ноаниқликлар сувнинг исроф этилишига ҳам сабаб бўляпти

Дунё аҳолисининг тўртдан бир қисми тоза ичимлик сув ичишдан маҳрум ва бу ҳолат охирги 30 йилда рўй берган.

Қонун нормаларини  қўллашдаги ноаниқликлар  сувнинг исроф этилишига ҳам сабаб бўляпти

Технологик тараққиёт фонида бунга ишониш қийин. ЖССТнинг 2022 йил учун ҳисоботида сўнгги йигирма йилликдаги ютуқлар ҳақида сўз боради: 2000 йилда дунё аҳолисининг 62 фоизи тоза ичимлик сувга эга бўлган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 74 фоизга етди. Аммо яқинда БМТнинг сув ресурслари бўйича ўтказилган конференциясида бу кўрсаткич ўттиз йил ичида ёмонлашгани, олтинчи глобал барқарор ривожланиш мақсадига 2030 йилгача эришиб бўлмаслиги таъкид­ланган.

Ушбу маълумотларга кўра, ҳар йили 1,2 миллион киши ҳавфли ичимлик сув манбалари таъсиридан вафот этади.

Иқлим ўзгариши эса вазиятни янада кучайтиради. Қурғоқчилик нафақат одамларни ичимлик сувдан маҳрум қилади, шунингдек, тез-тез содир бўладиган бўронлар ва сув тошқинлари: тошқин оқимлари чучук сув манбаларини саноат чиқиндилари ва қишлоқ хўжалиги ким­ёвий моддалари билан ифлослантиради.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида ҳам айнан шу мавзу муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Дарҳақиқат, республикамизда аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар сифатини ошириш, ичимлик сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ичимлик сувдан фойдаланишни давлат томонидан назорат қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида» ги Қонун, шунингдек Президентимизнинг тегишли фармон ва қарорлари қабул қилиниб, соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш учун кенг имконият яратилди.

Бироқ ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйи­ча хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ норматив-хуқуқий хужжатларда асосий тушунча ва атамаларнинг турлича қўлланилиши амалиётда ҳамон айрим ноаниқликларни келтириб чиқармоқда.

Депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси билан 7 та кодекс ва 8 та қонунда фойдаланилган турли тушунча ва атамаларни «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонунда қўлланилган ягона шаклга мослаштириш таклиф этилмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасига оид нормаларни қўллашдаги ноаниқликларни бартараф этиш, соҳани янада ривожлантириш имконини беради.

– Ҳозирда кетаётган тенденциялар узоқ йиллик режаларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилишини унутмаслик лозим. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш уларнинг узоқроқ муддатга етишини таъминлашда муҳим омиллардан биридир. Шунинг­дек, сув захирасини сунъий яратиш йўлларини ҳам ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Жумладан, ёғингарчилик сувларидан максимал даражада фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш келажакдаги устивор вазифалардан бири бўлиши лозим. Бундай сув захираларини иқтисодиётнинг айрим соҳаларига йўналтириш яхши самара бериши ва тоза ичимлик сув захирасининг мақсадли ишлашини таъминлаши мумкин, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева.

Мажлисда қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида депутатлар томонидан бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилиб, қўллаб-қувватланди.




Ўхшаш мақолалар

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

🕔16:40, 11.12.2025 ✔22

Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

Батафсил
Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

🕔16:36, 11.12.2025 ✔19

«Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

Батафсил
Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

Қашқалдоқлар кўпаймоқда

🕔16:28, 11.12.2025 ✔22

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

    Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

    Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

    ✔ 22    🕔 16:40, 11.12.2025
  • Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

    Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

    «Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

    ✔ 19    🕔 16:36, 11.12.2025
  • Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

    Қашқалдоқлар кўпаймоқда

    Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

    ✔ 22    🕔 16:28, 11.12.2025
  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 46    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 35    🕔 10:53, 04.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар