Табиат      Бош саҳифа

Халқаро меъёрлар ҳам тўлиқ инобатга олинди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кўлами кенг, шиддати баланд, натижадорлиги юксак демократик ўзгаришларни кўриб, буларнинг барчаси халқимиз манфаатларини изчиллик билан таъминлаш, Ватанимизнинг халқаро нуфузини янада ошириш йўлида узоқни кўзлаб юритилаётган оқилона сиёсатнинг ҳаётдаги самараси эканига ҳар қандай киши амин бўлади.

Халқаро  меъёрлар ҳам тўлиқ инобатга олинди

Бундай муваффақиятлар негизида янгиланаётган миллий Конституциямиз турибди. Референдум асосида бевосита халқ томонидан қабул қилиниб, тўғридан-тўғри амалга кирадиган Асосий Қонунимизда энг юксак ғоялар, демократик тамойиллар, эзгу мақсадлар, орзу-интилишлар мужассамдир.

Ҳар томонлама пишиқ-пухта ўйланган ва умумэътироф этилган халқаро демократик стандартлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган Бош Қомусимиз янгиланиши нафақат халқимиз ҳаётидаги улкан сиёсий, ижтимоий-ҳуқуқий воқеа, балки халқаро аҳамиятга молик йирик оламшумул ҳодиса ҳамдир.

Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини қамраб олган биргина инсон ҳуқуқларига оид 80 дан ортиқ шартномалар иштирокчиси ҳисобланади.

Янгиланаётган Конституцияда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир қаторда, ҳуқуқий тизимимизнинг таркибий қисми сифатида белгиланиши ушбу ҳужжатлар нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, судлар, бошқа давлат идоралари, фуқаролар ушбу ҳужжатлар нормаларига тўғридан-тўғри ҳавола этиб, ўз фаолиятини ташкил этиш имкониятига эга бўлади.

Германия, Франция, Испания, Словения ва бошқа қатор давлатлар конституциявий амалиётида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари миллий ҳуқуқий тизимининг таркибий қисми экани белгиланган.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Респуб­ликасининг қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилишига оид қоидаларнинг белгиланиши бевосита халқаро ҳуқуқнинг «Pacta sunt servanda» (лотинчадан – «шартномалар бажарилиши лозим») тамойилидан келиб чиқади. Ушбу тамойил БМТ Устави ҳамда Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена Конвенциясида белгиланган бўлиб, унга мувофиқ давлатлар халқаро шартномаларга кўра ўз зиммасига олган мажбуриятларни виждонан бажаришлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари умумэътироф этилган принцип ва нормалар билан бир қаторда ҳуқуқий тизимнинг таркибий қисми сифатида конституция даражасида белгиланиши давлатимизнинг умумжаҳон нуфузи янада ошишини, ишончли ҳамкор сифатида намоён бўлишини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари нафақат миллий қонунчилик, балки халқаро ҳуқуқ асосида ҳимояланишини таъминлайди.

Ишончим комил, Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг масъулиятли шахс сифатида янада ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

 

Муқаддас ТИРКАШЕВА,

Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси  фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар