Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилТабиатни асраб-авайлаш, мавжуд ресурслардан оқилона ва унумли фойдаланиш кўникмасини ҳар бир юртдошимиз қалбида қатъий қарор топтириш бугунги кунда атроф муҳит муҳофазасининг энг муҳим омили бўлиб келмоқда.
Айниқса, ёш авлодни шу тарзда тарбиялаш, уларда табиатга бўлган амалий хайрихоҳликни кучайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Қарши шаҳрида ўтказилган экоакция худди шундай амалий тадбирлардан бири бўлди.
Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан экологик билимлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, Қарши давлат университети жамоаси ҳамда кўнгилли ёшлар фаол иштирок этишди.
Плоггинг тарзидаги ушбу экоакция Қарши шаҳрининг «Жайҳун», «Олимлар», «Алишер Навоий» ҳамда «Мустақиллик» кўчаларида 10 километр масафода бўлиб ўтди. Унда юздан ортиқ иштирокчилар 400 килограммга яқин чиқиндиларни тўплаб, махсус техникаларга жойлаштиришди.
Тадбир якунида акцияда фаол иштирок этган ёш иштирокчилар ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, атроф муҳитга катта фойда келтирадиган бу каби экоакцияларни доимий ўтказиш режалаштирилди.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил