Табиат      Бош саҳифа

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашув

Кеча Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Альберт Йонссон билан учрашув бўлиб ўтди.

ЕХҲТ ДИИҲБ  миссияси раҳбари  билан учрашув

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, конституциявий ислоҳотлар, экологик нормаларнинг конституция ло­йиҳасида ўз аксини топган нормалар юзасидан маълумот берди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, очиқлик ва шаффофлик сиёсати, фуқаролик жамия­ти институтлари учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар ҳамда тенг шарт-шароитлар сиёсий партияларнинг давлат бошқарувида муҳим роль ўйнашига кенг имкониятлар яратаётганини алоҳида қайд этди.

Учрашувда референдумни юксак халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этишда сиёсий партияларнинг ўрни хусусида  фикр алмашилди. Миссия раҳбари Альберт Йонссон мамлакатимиздаги демократик жараёнларни қўллаб-қувватлашини билдирди, хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилганини катта мамнуният билан эътироф этди ва юксак баҳолади.

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси вакиллари партия Марказий Кенгаши биноси ва партия тарғиботи учун фойдаланилаётган ташвиқот материаллари билан таништирилди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

🕔11:36, 20.08.2026 ✔54

Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.

Батафсил
Хавфли  чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас,  ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

Хавфли чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас, ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

🕔14:25, 14.08.2026 ✔101

Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши – мамлакат тараққиётининг муҳим индикатори.

Батафсил
Жаҳоннинг  энг  «яшил»  мегаполиси

Жаҳоннинг энг «яшил» мегаполиси

🕔14:29, 13.08.2026 ✔105

Сингапур – жаҳондаги энг экологик тоза ва «яшил» шаҳарлардан бири. Бу мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган «яшил» партиялар ва парламентда яшиллардан бўлган депутатлар йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар