Табиат      Бош саҳифа

Бир қишлоқни яшнатган аёл

Қишлоғимиз туманнинг бир чеккасида. Ўқимишли одамлар кам эди. Беш-ўн одам совхоз бўлимида ишчи, қолганлар ўз кунини ўзи кўрарди. Кунлар шу зайлда ўтар, одамлар тўртта тиррақи чорваси орқали кун кечирар, қўли ойлаб пул кўрмасди.

Бир қишлоқни  яшнатган аёл

Кенг-кенг боғли ҳовлиларда икки туп тут ёки мевали дарахт бўлса бор, бўлмаса бошқа дарахт экиш ҳеч кимни қизиқтирмасди. Кўчатни парваришлаш, чорвадан асраш, айниқса, уни суғоришнинг ўзи бўладими?! Ҳамма яшашидан рози, шароитга кўниккан, кунлар шу зайл­да бир хил ўтарди. Қишлоқ одамлари аҳил, номусли, ориятли ва бир-бирини асло муҳокама қилмасди.

Ўша йиллари бир эркакнинг хотини қазо қилди. Маъракалар ўтгач, эркак жўжабирдай болалари билан қолгани учун сўраб-суриштириб шаҳарга яқин бир қиш­лоқдан келин олиб келишди. Аввалига қишлоқда келиннинг гаплари, ишлари роса аския ва кулги бўлди. Келин ҳам тегирмонга тушса, бутун чиқадиган хилидан экан – айтганидан қайтмади.

 

Нима бўлди ўзи, дейсизми?

Бошидан эшитинг.

Кўклам келди. Келин бундай қараса, оилада топармон йўқ. Ҳайҳотдай ер бўм-бўш. Эри ва қайниларига «Ерни чопиб, экин экинглар», деса, «Сув бўлмаса, экин қандай кўкарарди?» – деб масхара қилишдан нарига ўтишмади. Эрига бир айтди, икки айтди – натижа йўқ.

Эрта тонгдан белини маҳкам боғлаган келин ишга тушди. Бир кун ўтди, икки кун ўтди, қарасалар янгалари йиқиладиган эмас – куни билан ер чопиб жўяк олади. У пайтларда ҳар ҳовлида ўн уч-ўн тўрт метр чуқурликдаги қудуқлар бўларди. Арқонга пақир боғлаб сув чиқариб олинарди. Янга кечқурун сув тортиб, жўякларни тўлдирар, бошқа пайт ернинг ўтини тозаларди.

Қарашсаки, ер кундан-кунга яшнаб боряпти! Эри, қайниларида ҳам орият бор-да, секин-аста кетмонни қўлга олиб, янгага қўшилишга мажбур бўлишибди. Майдон атрофи ёғоч, темир-терсак билан ўралибди. Ёз келиб, экинлар пишиб-етилгач, одамлар шу ҳовлига қатнайдиган бўлибди. Помидор, бодринг, сабзи, картошка, пиёз ҳар куни керак-да! Уларсиз қора қозоннинг чиройи очилармиди!

Ҳовли ҳам бинойидек яшнаб, дарахтлар кўкарибди. Энди катта-кичик суҳбатлар, тадбирлар шу ҳовлида ўтказиладиган бўлибди. Келин кузга бориб ҳосилдан қилган даромадига уч-тўртта қўзи олибди.

Келаси йили қудуққа насос солиб, экин майдонини яна кенгайтирибди. Рўзғорга барака кирибди. Энди ҳамма шу келин тўғрисида гапирармиш, қиш­лоқдаги қолган эркак-аёллар ҳам у қилган ишни биз қилолмаймизми, деб ишга киришибди.

Қишлоқ, одамлар ҳаёти ўзгара бош­лабди. Ўша пайти кўплар чўл совхозларга қовун-тарвуз экиб сотганидан қолганини ҳовлисига олиб келар экан. Шу келин одамларнинг уйига бориб, қовунингизни пўчоқ қилиб бераман, деб куни билан бепул ишлар экан. Одамлар киройи ёрдамчи чиққанидан хурсанд, қиш ўтиб, баҳор келибди. Келин шаҳардан келган деҳқонларга анча қиммат пулга беш-ўн қоп уруғ сотибди. Ҳамма ҳайронмиш, қовун-тарвуз экмаган бўлса, бунча уруғни қаердан олди, деб. Кейин эсларига тушиб, ҳаммалари қойил қолишибди, келиннинг ақлу фаросатига тан беришибди. Ахир, келин ўша пайти яроқсиз қовун-тарвузларни тўғраш асносида уруғларни йиғиб қўяверган экан-да. Келиннинг оппоқ деворли ҳовлисида биринчи рангли телевизор, машина пайдо бўлибди.

Қовун-қовундан ранг олади, деганларидек, қишлоқ аҳли сабзавотчилик, полиз билан шуғулланиб, ўз даромадларига эга бўлишибди. Энди бозорда уларнинг моли туриб бошқа мол ўтмайдиган, ширин-шакар қовун-тарвуз, сабзавотларни бошқалар ҳам шу қишлоқнинг номини айтиб сотармиш. Келин эри билан ували-жували бўлиб, қўша қарибди, эл оғзига тушибди, давраларнинг тўрига чиқибди. Энди ҳамма ундан маслаҳат сўрар ва уларга қараб қадам ташлар экан. Ўғиллари катта шаҳарларда ўқиб, эл корига ярабди, қизларини турли томонлардан излаб, суриштириб келиб, айт­ган шартларига кўниб олиб кетишибди.

«Ўн қўшчига бир бошчи», деб шуни айтсалар керак-да. Худо юқтирса, бошчининг эркак-аёлига қарамас экан. Ҳозир келсангиз, бир пайтлари тап-тақир ер бўлган кўримсиз қишлоқда азим чинор, осмонга бўй чўзган тераклар, шиғил ҳосилли узумзорлар сизни кутиб олади.

Ўша жаннатмакон гўша менинг Баймоқли қишлоғим, ўша аёл менинг Нишоной янгам бўлади.

 

Абдуғаффор

ШОДМОНҚУЛОВ,

Жиззах вилояти




Ўхшаш мақолалар

Кимёвий заҳарлардан  «ногирон»  бўлган ерлар

Кимёвий заҳарлардан «ногирон» бўлган ерлар

🕔22:12, 12.04.2024 ✔14

Миришкор деҳқон йил ўн икки ой меҳнат қилади, деб бежиз айтилмаган. Ҳақиқатан ҳам ердан ризқ ундиришдек олий мақсадни олдига қўйган одам ҳар доим она замин билан тиллашиб яшайди.

Батафсил
Қушлар саноғи  ўтказилди

Қушлар саноғи ўтказилди

🕔22:37, 07.04.2024 ✔14

Қорақалпоғистон Республикаси мамлакатимизнинг қушлар ва ҳайвонот дунёси жуда бой минтақаси саналади.

Батафсил
Осмонда учади, аммо ерни  ҳимоя қилади

Осмонда учади, аммо ерни ҳимоя қилади

🕔22:36, 07.04.2024 ✔14

Орнитологларнинг огоҳлантиришича, агар ерда қушлар йўқ бўлиб кетса, экологик фалокат юз беради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кимёвий заҳарлардан  «ногирон»  бўлган ерлар

    Кимёвий заҳарлардан «ногирон» бўлган ерлар

    Миришкор деҳқон йил ўн икки ой меҳнат қилади, деб бежиз айтилмаган. Ҳақиқатан ҳам ердан ризқ ундиришдек олий мақсадни олдига қўйган одам ҳар доим она замин билан тиллашиб яшайди.

    ✔ 14    🕔 22:12, 12.04.2024
  • Қушлар саноғи  ўтказилди

    Қушлар саноғи ўтказилди

    Қорақалпоғистон Республикаси мамлакатимизнинг қушлар ва ҳайвонот дунёси жуда бой минтақаси саналади.

    ✔ 14    🕔 22:37, 07.04.2024
  • Осмонда учади, аммо ерни  ҳимоя қилади

    Осмонда учади, аммо ерни ҳимоя қилади

    Орнитологларнинг огоҳлантиришича, агар ерда қушлар йўқ бўлиб кетса, экологик фалокат юз беради.

    ✔ 14    🕔 22:36, 07.04.2024
  • Ширинмияни қутқаринг!

    Ширинмияни қутқаринг!

    Қуйи Амударё минтақаси ширинмияга бой саналади. Бу ўта фойдали ўсимликнинг ариқ ва зовур бўйлари ёки ўзлаштирилмаган ерларда бўй чўзиб ўсиб ётганини кўришингиз мумкин.

    ✔ 37    🕔 14:42, 29.03.2024
  • «25 март – Ер соати»

    «25 март – Ер соати»

    Ер соати ёввойи табиат умумжаҳон фонди томонидан глобал миқёсда ўтказиладиган тадбир. Ушбу тадбир биринчи бўлиб 2007 йил Австралияда ташкил этилган. Ҳар йили март ойининг охирги шанбасида ўтадиган тадбирда чироқлар бир соатга ўчирилади. Шаҳарларнинг асосий чироқлари бундан мустасно. Тадбирдан кўзланган мақсад энергияни тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга эътиборни жалб қилишдан иборат.

    ✔ 27    🕔 14:38, 29.03.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар