Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЭкологлар узоқ вақтдан бери дарёлар ва денгизларнинг пластик билан ифлосланиши муаммосидан хавотирда.
Гап шундаки, табиий шароитда пластмасса деярли парчаланмайди, лекин у тирик мавжудотларнинг тўқималарида тўпланса, уларга зарар етказади. Шу билан бирга, денгиз ҳайвонлари ҳар доим ҳам пластмассани оддий овқатдан ажрата олмайди.
Яқинда ўтказган тадқиқотида Стенфорд университети мутахассислари пластикни китлар қанчалик тез ейишини аниқлашди. Китларнинг кўп турлари фильтрлаш орқали озиқланади – улар мўйловлари орқали сувни тортишади. Мутахассислар китларнинг одатий яшаш жойларини океандаги пластик қолдиқларнинг тарқалиш харитаси билан солиштиришди. Шунингдек, улар ҳайвонларнинг озиқ-овқат излаш учун ифлосланган сувларда қанча вақт сарфлашлари ҳақидаги маълумотларни ҳам ҳисобга олишди.
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, китлар доимо пластикларни истеъмол қиладилар. Шундай қилиб, фин китлар ва кўк китлар кунига тахминан 10 миллион дона пластмасса истеъмол қилади. Думли китлар эса 500 мингга яқин платик чиқинди зарраларини тановул этади.
Хулоса қилиш мумкинки, инсоннинг табиатга нотўғри муносабатидан океандаги китлар ҳам жуда катта зарар кўришмоқда.
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил