Табиат      Бош саҳифа

Эртанги экологик вазият бугунги истиқболли фаолиятга боғлиқ

Азалдан ота-боболаримиз табиатни тоза ва мусаффо сақлашга жиддий эътибор бериб келишган, чунки поклик сиҳат-саломатликнинг бош гарови саналади.

Эртанги экологик вазият  бугунги истиқболли  фаолиятга  боғлиқ

Одамлар оддийгина сардоба ва қудуқлардан сув олишда ҳам қатъий тартиб ва қоидаларга оғишмай амал қилишган. Ўзлари олиб борган идишларини ботириб сув олишларига ҳеч қачон рухсат берилмаган. Бунинг учун доимий равишда махсус идишлар қўйилган ва фақат у орқали сув олиб идишларга қуйилган. Тозалигига қанчалик кафолат берилмасин ҳар бир киши ўзи олиб борган идишини сувга ботираверганида ичимлик сув ифлосланиши мумкинлигини жуда яхши ҳис қилишган.

Шунингдек, ота-боболаримизнинг табиатга оқилона муносабатда бўлганини уларнинг ҳожатхоналарни қуришдаги услубларида ҳам кўриш мумкин. Яқин йилларгача ҳожатхоналар ерни чуқур ўра қилиб қазиб барпо қилинмас эди. Уни баланд қилиб қуришиб, ахлатнинг ер юзасида қуриб кетадиган даражада пастки қисми дарчали қилиб тиклашарди. Бундай ҳожатхоналар ўтган асрнинг 70-80 йилларигача сақланиб қолганига гувоҳ бўлганмиз.

Аждодларимизнинг оқилона ишларидан яна бири: ер ости сувлари яқин ҳудудларда марҳумлар жасадини ҳеч қачон тупроққа дафн қилишмаганидир. Улар жасад чириб, ер ости сувларини ифлослантириши, турли касалликлар тарқалишига сабаб бўлиши мумкин, деб ўйлашган.

Тарихни ўрганадиган бўлсак, бобокалонларимизнинг ҳар бир саъй-ҳаракат ва равишларида катта бир ҳикмат мавжудлигини англаб етамиз. Айниқса, Қуйи Амударё минтақасида марҳумларни дафн қилишда қўлланиладиган тадбирлар жуда пухта ўйлаб амалиётга тадбиқ қилингани сир эмас. Бу ҳудудларда куз, қиш ва баҳор фаслида 1,5-2 метр чуқурликда сизот сувлар чиқа бошлайди. Бундай жойларда ерни чуқур кавлаб дафн қилинган жасад қисқа муддат ичида чириб, ер ости сувларини ифлослантириши турган гап.

Буни чуқур англаб етган одамлар ўтмишда қабристонларнинг дарё ва кўллардан узоқроқ жойда бўлишига жуда катта аҳамият беришган. Агар эътибор бериб ўрганилса, Хива хонлиги ҳудудининг биронта қишлоғи ёки овулида Амударёга яқин қабристон бўлмагани аёнлашади. Мазкур минтақа фуқаролари қабристонларни асосан Полвон ва Шовот каналларининг жануб тарафида жойлаштиришган. Сабаби, ҳар иккала каналнинг шимол тарафи Амударёга жуда яқин саналиб, у ерларни эрта баҳор ва ёз ойларида тошқинлар туфайли сув босиб турган. Табиийки, тошқин юз берган ҳудудларда бир неча ойлаб, ҳатто йиллар давомида сув сақланиб қолади. Алабатта, бундай ҳолатда сув остида қолган қабристонлар касаллик тарқатувчи манба бўлиб қолиши маълум. Буни яхши тушуниб етган Хива хонлиги маъмурлари қабристонларни қаерда жойлаштиришга сиёсат даражасида катта эътибор қаратишган.

Афсуски, кейинги даврда қабристонлар жойлашувига жиддий аҳамият берилмасдан келинмоқда. Дарё ёки бошқа сув ҳавзаларига яқин ҳудудларни қабристон учун ажратишга маҳаллий ҳокимликлар томонидан рухсат бериш ҳоллари ҳам учрамоқда. Айрим қишлоқлар катта дарёларнинг муҳофаза зонаси ҳисобланиб, бу жойларда сизот сувлар ернинг юза қисмига жуда яқин, 1,5 метр қазилса дарров сув чиқади. Аксарият аҳоли ана шу ерос­ти сувидан олиб истеъмол қилишади, қорамолларини суғоришади.

Юртимизнинг баъзи қишлоқларида ерости чучук сув захираси мавжудлиги ўз исботини топган. Айрим маҳалла ва қишлоқларда йод ва бошқа фойдали минерал моддаларга тўйинган чучук сув манбаларига уланган қудуқлар мавжуд.

Бироқ баъзи оқибатини ўйламай иш қилувчи маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари қишлоқларда қабристон ташкил қилиш учун туман ҳокимлиги мутасаддилари билан биргаликда ҳаракат қилиб юришгани ҳам сир эмас. Бундай қишлоқларда қабристон ташкил қилиш азалдан жуда хавфли эканини ота-боболаримиз англаб етган ҳолда, марҳумлар жасадини саҳро ва қир-адирликларга яқин қабристонларга олиб бориб дафн қилишган.

Бугунги кунда Амударё бўйларида Миллий боғлар ташкил қилиш, минтақада соф экологик муҳитни яратиш ва бунинг ҳисобига фуқароларнинг соғлом ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад ҳам она табиатимизни асраб-авайлашдир. Афсус­ки, айрим шахслар ўз мулоҳазасизлиги сабаб қишлоқларнинг экологик муҳитига жиддий зиён етказиш билан бирга, одамлар саломатлигига хавф ҳам туғдирмоқчи бўлади. Бу борада тарихий қадриятларга, ота-боболаримиз тутумларига эътибор қаратиш ҳам фойдадан холи бўлмайди.

Албатта, инсон вафот этгач унинг жасади чириш давомида ўзидан турли ажратмалар чиқариб, ер остига сингийди. Ер ости сувлари юза қисмига яқин ҳудудларда шу сабабдан ҳам ота-боболаримиз қабристон қуриш масаласида эҳтиёткорлик билан иш олиб боришган. Улар қабристонларни ер ости суви чуқурроқ бўлган, дарё ва кўллардан узоқроқ ҳудудларда ташкил қилишган.

Эътибор бериладиган бўлса, кўпгина туманлардаги дарёларнинг муҳофаза ҳудудларида қабристонлар йўқ ҳисоби. Бу, албатта, ақлли раҳбарларнинг экологик мувозанатни барқарор сақлаш мақсадида ўз вақтида қилган чора-тадбирлари бўлган. Афсуски, эндиликда узоқни кўзламай қилинажак ишлар туфайли она табиатимиз ҳам, келажак авлод ҳам хавф остида қолмаслиги керак.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

🕔16:40, 11.12.2025 ✔22

Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

Батафсил
Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

🕔16:36, 11.12.2025 ✔19

«Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

Батафсил
Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

Қашқалдоқлар кўпаймоқда

🕔16:28, 11.12.2025 ✔22

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

    Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

    Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

    ✔ 22    🕔 16:40, 11.12.2025
  • Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

    Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

    «Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

    ✔ 19    🕔 16:36, 11.12.2025
  • Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

    Қашқалдоқлар кўпаймоқда

    Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

    ✔ 22    🕔 16:28, 11.12.2025
  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 46    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 35    🕔 10:53, 04.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар