Ер ядроси тўхтаб қолдими?
Пекин университети тадқиқотчилари – илмий ходим Йи Янг ва профессор Сяодонг Сонг нуфузли Nature Geoscience журналида ўз тадқиқотлари натижаларини чоп этганларидан сўнг, матбуотда Ер ядроси айланишдан тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар ва шов-шувлар кўпая бошлади. Аслида нима бўлмоқда? Ҳозир шуни қисқа ва содда тарзда тушунтиришга ҳаракат қиламан.
























