Табиат      Бош саҳифа

Ер хазина, аммо яроқсиз бўлиб қолаётган тупроқ муаммоси ҳеч кимни қизиқтирмаяпти

Бугунги кунда эрозия, зичланиш ва шўрланиш органик ва озуқавий моддаларнинг ювилиб кетиши, кислоталаниш, ифлосланиш ва ер ресурсларини бошқаришнинг беқарор амалиёти билан боғлиқ бўлган бошқа жараёнлар туфайли дунёда тупроқнинг 33 фоизи деградацияга учрамоқда.

Ер хазина, аммо  яроқсиз бўлиб қолаётган тупроқ  муаммоси ҳеч кимни қизиқтирмаяпти

Агар инновацион ёндашув ва тиклаш ишлари қилинмаса, 2050 йилда аҳоли жон бошига суғориладиган ва унумдор ерларнинг умумий майдони 1960 йилдагига нисбатан чоракка тенг бўлади.

Тупроқ тугамайдиган табиий ресурс, бироқ сўнгги вақтда инсоннинг тупроққа салбий таъсири кучайиб бормоқда. Маълум бўлишича кимё саноатининг ривожланиши ва минерал ўғитлар ишлаб чиқаришнинг кўпайиши очарчиликка барҳам бера олмайди. Шунинг учун асосий вазифа бу тупроқ унумдорлигини сақлаш учун комплекс ёндашув натижасида тупроқни ҳимоя қилиш – ресурс тежамкор деҳқончилик, органик деҳқончилик ва агро экология каби муқобил усулларни татбиқ қилиш билан боғлиқ. Бу кўплаб экологик муаммоларни ҳал қилади, қишлоқ хўжалигида янги инқилоб бўлади.

Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, озуқа моддаларининг чиқиб кетишини тартибга солиш, сувдан оқилона фойдаланиш, ҳосилни кўпайтириш учун чанглатувчилардан фойдаланиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишда табиий ҳашаротлардан фойдаланишни ҳисобга олиш талаб қилинади.

Тан олиб айтиш керакки тупроқни асраб қолишда эътиборсизлик ҳали ҳамон давом этмоқда. Фарғона мисолида оладиган бўлсак, Қува туманидаги тепаликлар, табиий ёдгорликларда тупроқ камайиб бормоқда. Ёзёвон табиий ёдгорликлари чўл зонасида ҳам ҳудди шундай.

Ҳозирги кунда тупроқ қатламини ва атмосфера ҳавосини ифлосланишининг бош сабабларидан бири қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштиришда пестицидлардан кўр-кўрона фойдаланишдир. Жумладан, 2013 йилдан буёғига ишлатишга рухсат этилган петицид­лар, акарацидлар, гербицидлар ва шунга ўхшаш бошқа кимёвий препаратлар рўйхати тақдим этилмаяпти. Оқибатда рухсат этилгану, рухсат этилмаган воситалардан аёвсиз фойдаланилмоқда. Бу биринчи томони бўлса, иккинчи томони пестицидларни қўллаш бўйи­ча биронта инструкцияга, яъни қўллаш миқдорига аҳамият берилмаяпти. Мақсад битта сархил, ялтироқ, харидорни ўзига тортувчи, сақлаш учун чидамлироқ мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштириш, уларни нима қилиб бўлса ҳам турли зараркунандалардан асраш. Қўлланилган пестицидларни аввало инсон организмига, қолаверса, туп­роқ, атмосфера ҳавосига зарарли таъсири ҳозирда ҳеч кимни қизиқтираётгани йўқ. Бу эса инсон организмини йиллар давомида зарарли моддалар билан зарарланиб, сурункали касаллик­лар келиб чиқишига ҳамда табиатни йиллар давомида максимал даражада зарарланишига сабаб бўлмоқда.

Пестицидлар туп­роқ қопламига тушгач, узоқ муддатгача парчаланмасдан, тупроқ аккумулятив қатламида тўпланади, тупроқ коллоидлари томонидан ютилади, гумус моддалари билан бирикиб, ўта заҳарли мураккаб моддалар ҳосил қилади.

Албатта бу заҳар биоценозга ва инсон саломатлигига ўта салбий таъсир кўрсатади.

Биз тупроқдан, ердан унумли, оқилона фойдалана билишимиз бугунги кун учун жуда муҳим. Мисол учун, куз мавсумида сомон пояларидан бўшаган ерни ёқиш ҳолатлари кўп кузатилади. Бунда ернинг унумдорлиги ўта пасайиб кетади. Сомон ёқилганидан кейин турли ҳашаротлар ўлмайди. Осмонга учиб кетади. Аммо ерга қувват, унумдорлик берадиган чувалчанглар нобуд бўлади. Ернинг ҳосилдорлиги камида беш йилга камаяди. Маълумки, чувалчанг тупроқни қайта ишлаб, ерни юмшатади. Хосилдорлик яхши бўлади. Аммо сомон пояларини ёқиб еримизга, тупроққа жиддий зарар берамиз. Аксинча сомондан бўшаган ерни култувация қилиб бир текисда ҳайдаб қўйилса, ернинг унумдорлиги ошади.

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида ҳам бу бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Биз депутатлар ерни, тупроқни асраш бўйича тарғибот ишларини олиб бориб келяпмиз. Асосий мақсад ҳаво ифлосланишининг олдини олиш, ернинг унумдорлигини сақлашдир. Зеро, ер хазина деб ота боболаримиз бежиз айтишмаган.

 

Рўзматжон МАТҚУЛОВ,

Ўзбекистон Экологик

партиясидан

халқ депутатлари Тошлоқ туман кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

🕔16:40, 11.12.2025 ✔22

Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

Батафсил
Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

🕔16:36, 11.12.2025 ✔19

«Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

Батафсил
Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

Қашқалдоқлар кўпаймоқда

🕔16:28, 11.12.2025 ✔22

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

    Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

    Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

    ✔ 22    🕔 16:40, 11.12.2025
  • Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

    Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

    «Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

    ✔ 19    🕔 16:36, 11.12.2025
  • Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

    Қашқалдоқлар кўпаймоқда

    Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

    ✔ 22    🕔 16:28, 11.12.2025
  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 46    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 35    🕔 10:53, 04.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар