Табиат      Бош саҳифа

Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилишнинг қонуний асоси мустаҳкамланмоқда

Тупроқ қанчалик унумдор бўлса, табиат мувозанатига, атроф яшиллигига шунчалик ижобий таъсир кўрсатади. Қолаверса, она табиатнинг бор саховати, бизга туҳфа этаётган неъматлари ҳам ана шу тупроқ унумдорлигига бевосита боғлиқдир.

 Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза  қилишнинг қонуний асоси мустаҳкамланмоқда

Бир сўз билан айтганда, ер, тупроқ қанча унумдор бўлса, у мўл ҳосил ва фаровон ҳаётимиз гарови бўлади. Аксинча, тупроқ унумдорлиги пасайиб кетгани сари экологик муаммолар кўпайиб, атроф чўлланишга юз тутади.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, юртимизда тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш қонун билан тартибга солинмаслиги натижасида кўплаб салбий ҳолатлар юзага келмоқда. Жумладан, республикада ўртача тупроқ унумдорлиги 1991 йилда 58 балл, 2001 йилда 55 балл, 2011 йилда 53,9 балл ва 2021 йилда 53,7 баллни ташкил этган. Тупроқ унумдорлигининг пасайиши нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига, балки сифати ва хавфсизлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Шунингдек, сўнгги йилларда олиб борилган тупроқ-баҳолаш ва тупроқшуносликка оид тадқиқотлар натижасида суғориладиган ерларнинг қарийб 53,2 фоизи турли даражада шўрланганлиги ҳамда геоботаник тадқиқотлар ўтказилган 5,7 млн. гектар яйловларнинг 10,8 фоизи турли даражада деградацияга учраганлиги аниқланди.

Мазкур қонун лойиҳаси юқорида келтирилган салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилишнинг қонуний асослари мустаҳкамлаш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ҳисобига маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш, тоза тупроқда сифатли ва хавфсиз маҳсулот етиштириш, тупроқ унумдорлиги пасайишининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, тупроқнинг экологик ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

Депутатлар томонидан қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилиб, қўллаб-қувватланди.

Шундан сўнг, фракция аъзолари «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси билан ҳам танишиб чиқишди. Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига тегишли қўшимчалар киритиш орқали чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланадиган солиқ тўловчиларга айрим солиқ имтиёзларини бериш таклиф этилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси санитар тозалаш корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларда узоқ муддатли инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини рағбатлантириш ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг самарали ташкил этилишини таъминлашга хизмат қилади.

Йиғилишда яна бир қатор қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар ҳам депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, улар юзасидан фракция нуқтаи назари белгилаб олинди.




Ўхшаш мақолалар

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

🕔11:36, 20.08.2026 ✔54

Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.

Батафсил
Хавфли  чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас,  ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

Хавфли чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас, ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

🕔14:25, 14.08.2026 ✔101

Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши – мамлакат тараққиётининг муҳим индикатори.

Батафсил
Жаҳоннинг  энг  «яшил»  мегаполиси

Жаҳоннинг энг «яшил» мегаполиси

🕔14:29, 13.08.2026 ✔105

Сингапур – жаҳондаги энг экологик тоза ва «яшил» шаҳарлардан бири. Бу мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган «яшил» партиялар ва парламентда яшиллардан бўлган депутатлар йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар