Табиат      Бош саҳифа

100 ёшдан ошган дарахтлар – табиат ёдгорлиги

Охирги икки йил ичида экологик муаммоларни ҳал қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, кун сайин яшилликни кўпайтириш, мавжуд дов-дарахтларни, айниқса аллақачон табиат ёдгорлигига айланган кекса ва азим дарахтларни сақлаш учун барча чоралар кўрилмоқда.

100 ёшдан ошган дарахтлар –  табиат ёдгорлиги

Жумладан, 100 ёшдан ошган дарахтларни хатловдан ўтказиб, давлат муҳофазасига олинаётгани бу борада айни муддаодир.

Куни кеча Экология ва атроф-­муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилган республика илмий-­амалий ва кўргазмали семинар ҳам шу мавзуга бағишланди. Бир вақтнинг ўзида онлайн форматда юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил қилинган ушбу семинарда юз ёшдан ошган дарахтларни аниқлаш, уларни алоҳида давлат реестрига киритиш ва табиий ёдгорлик мақомини бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтилди.

Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар доирасида юртимиздаги 100 ёшдан ошган дарахтларни муҳофаза қилиш борасида ҳам тизимли ишлар бошланганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида дарахт ва буталарни экиш, суғориш, дорилаш ва парваришлаш ишларини ташкил этиш, шунинг­дек, мавжуд дарахтларни махсус ишчи гуруҳлар жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказиш вазифалари белгиланган. Ушбу ишчи гуруҳга Давлат экология қўмитасининг Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси аъзолари жалб қилиниб, хатлов олиб борилмоқда.

Хатловни ўтказишда 100 ёшдан ошган дарахтлар аниқланганда уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилиб, рақамли маълумотлар базаси яратилмоқда. Айни пайтга қадар Республика миқёсида 5 мингдан зиёд, Тошкент шаҳрида эса 100 дан ортиқ ёши асрларга тенглашган дарахтлар борлиги маълум бўлди.

Дарахтларнинг рақамли маълумотлар базасини яратишдан асосий мақсад – уларнинг ҳар бирига табиат ёдгорлиги мақомини беришдан иборат. Маълумотлар базаси яратилгандан сўнг ҳар бир ёши катта дарахт қатъий давлат муҳофазасига олинади.

Ушбу дарахтларни табиат ёдгорлиги деб эълон қилиш «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Илмий-амалий семинарда ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим хусусиятларига мос кўчатларни танлаб экиш ва 100 ёшли дарахтларнинг ўзига хос хусусиятлари, касаллик даражаси ва зараркунандалардан асраш бўйича маълумотлар берилди.

Тадбир давомида Республика болалар фтизиатрия ва таянч ҳаракат касалликлари реабилитация марказига эсдалик совғалари ва «Ўзбекистон Қизил китоби» тўпламлари топширилди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари томонидан марказ ҳудудига дарахт кўчатлари экилди.

 

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔39

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔28

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔44

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 39    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 28    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 44    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 42    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 93    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар