Табиат      Бош саҳифа

Кўчатлар захираси етарли, ҳамма гап уларни экиш ва кўкартиришда

Юртимизда экологик ҳолат яхшиланиши учун бизга қанча ўрмон керак?

Кўчатлар захираси етарли,  ҳамма гап уларни экиш  ва кўкартиришда

Инсон яралибдики табиат билан ҳамоҳанг равишда яшайди. Табиатнинг ҳуснига ҳусн қўшиш учун ниҳол экиб, меҳр бериб парваришлайди. Ҳаётида беҳаловатлик ҳукм сурса қалбига таскинни ҳам она табиатдан излайди. Дард-ғуборлардан, ташвишлардан бироз бўлса-да йироқлашиш учун табиат қўйнига чиқади. У билан сирлашади, дардлашади. Бироқ сўнгги вақтларда иқлим ўзгариши, экологик вазиятнинг ёмонлашиши, бизни атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга, яшилликка бурканган ҳудудларни, дарахтзорларни, ўрмонзорларни кўпайтиришга ундамоқда.

Мамлакатимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтган йилдан буён кўплаб ишлар амалга оширилди. Яшил боғлар, яшил масканлар барпо этиляпти. Қуёш нурида сарғайиб ётган ерларга яхши ниятлар билан ниҳоллар қадалиб, яшилликка бурканди. Халқимиз ҳам бу жараёнларда енг шимариб, фаол иштирок этмоқда. Аммо 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумида айрим ҳудудларда дарахтларнинг аниқ бир режасиз, палапартиш, ҳудуд ва иқлим шароитига мос келса-келмаса экилгани натижасида кўп кўчатларнинг умри қисқа бўлди. Иштиёқ билан қилинган ҳаракатлар эса ҳавога совурилди.

Хўш, бу йилги «Долзарб 40 кунлик» давомида ҳам ўтган йилгидагидек ҳолат такрорланмадими? Экилаётган ниҳол у ернинг иқлим шароитига мос келиш-келмаслигига қанчалик эътибор қаратилди? Иқлимимизга мос келадиган кўчатлар кўпайтирилиб, етказиб бериш жараёни қай даражада ўзини оқлаяпти?

70 турга яқин 113 миллион дона кўчат

– Ўрмонзорларни кенгайтириш ва кўчатхоналарни ташкил этиш мақсадида минг тонна чўл ва бошқа турдаги дарахт ва буталарнинг уруғлари жамғарилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ғолибжон ҚУРБОНОВ. – Кўчатчилик – соҳа ривожида ўрмон хўжаликларининг асосий «драйвер» йўналишларидан бири ҳисобланади. 2017 йилгача 40 турдаги 51 млн. дона ниҳол ва кўчатлар етиштирилган бўлса, жорий йилда ниҳолхона ва кўчатхоналар майдони 1,2 минг гектарга етказилди ва 70 турга яқин 113 миллион дона ниҳол ва кўчатлар етиштирилди.

Соҳа олимларининг тавсиялари асосида ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос, сувсизликка ва қурғоқчиликка чидамли дарахт кўчатларини етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали, мевали дарахт ҳамда буталарнинг 35 млн туп захираси яратилди. Шундан, кузги кўчат экиш мавсумида 13,5 млн туп (режага нисбатан 104,5 фоиз) кўчатлар етказиб берилди. Бундан ташқари, 2023 йил баҳорги мавсумда 22 млн дона кўчатлар етказиб бериш учун тайёр бўлади. Шу билан биргаликда, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш ҳамда кўчат экишда бевосита Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳиссасини қўшиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 211 та мактабларга ва Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги 186 та мактабгача таълим муассасаларига кўчат етказиб бериш ҳамда экишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўрмон хўжаликлари бириктирилди.

Мактаблар атрофини кўкаламзорлаштириш мақсадида ўрмон хўжаликлари томонидан бугунги кунга қадар 78 минг дона ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда 5 минг дона кўчатлар беғараз етказиб берилиб, жойлардаги ўрмон хўжалиги мутахассислари томонидан агротехник тадбирлар аосида экиш ишларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Президентимизнинг «дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим», – деган гапи «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида нафақат ташкилотлар, балки ҳар бир юртдошимиз фаол иштирок этиб, бу хайрли лойиҳага ўз ҳиссасини қўшиши учун улкан даъват аслида. Ўтган йилги лойиҳа доирасидаги хато ва камчиликларни такрорламасдан пишиқ-пухта режалар асосида амалга ошириш даркор. Ахир ота-боболаримиз «Нима эксанг шуни ўрасан» дея бежиз айтишмаган.

Мақсад: 6 миллион гектар ўрмон

– Бугунги кунда нафақат юртимизда балки бутун дунёда чўлланиш жараёни кучайиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, автомобиллар сонининг кўпайиши ортидан атмосферага ис газининг ҳаддан ташқари кўп миқдорда ташламаси туфайли келиб чиқяпти, – дейди Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хожимурод ТОЛИПОВ. – Йилдан-йилга юртимизда ҳам қум-чанг бўронлари, иссиқ гармсел шамоллари каби ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда. Бу каби аномал ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ўрмонзорлар майдонини кенгайтириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш бугунги кунда энг долзарб вазифага айланяпти.

Юртимизда ўрмон билан қопланган майдонлар 2018 йилгача 7,2 фоизни ташкил қилган бўлса, ҳар йили республика бўйича 45-50 минг гектар майдонларда ўрмонзорлар барпо қилинди. Бугунги кунда бу кўрсатгич ўн-ўн беш баробарга оширилди ва ўрмонзорларни кўпайтириш ҳажми йилига 215-240 минг гектарга оширилди. Мамлакатимиз бўйича 2030 йилгача ўрмонзорлар ҳудудини 6 миллион гектарга етказиш мақсад қилиб олинган. Шу билан биргаликда, ўрмон фонди ерлари ва ундаги мавжуд, ўрмонзорлар шу жумладан, тоғлар, ўрмонлар, сувли ботқоқли ҳудудлар, дарёлар, сувли қатламлар ва кўллар ўрмон хўжаликлари томонидан доимий қўриқлаш ташкил этилган. Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва қўриқлаш мақсадида 2022 йилда 90 минг гектардан ортиқ майдонда ўрмон касалликлари ва зараркунандаларга қарши кураш, ўрмон ёнғинларининг олдини олиш мақсадида 342 км минераллаштирилган полосалар қуриш, 859 км масофада ўрмон хўжалиги аҳамиятига эга бўлган мавжуд йўлларни таъмирлаш каби муҳим тадбирлар бажарилди. Ўрмон фонди ерларида биологик ва экологик жиҳатдан хавфсиз усуллардан фойдаланган ҳолда зараркунандалар ва касалликларга қарши жами 146,5 минг гектар, жумладан, 96,5 минг гектар майдонда биологик кураш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Орол денгизининг ҳам қуриган ерларини кўкаламзорлаштириш ишлари режа асосида амалга оширилмоқда. Чунки денгиз чекиниб, очилиб қолган ерларнинг 3 миллион гектари Ўзбекистон ҳудудида бўладиган бўлса, ўша ерларда кўтариладиган чанг-тўзонлар бутун Оролбўйи минтақасига ва бошқа ҳудудларга тарқалиб ҳавонинг ифлосланишига салбий таъсир кўрсатиши табиий. Бунинг олдини олиш мақсадида яқин 4-5 йил ичида ўша ҳудудлар тўлиқ ўрмонлаштирилади. Айни вақтда тупроқ шароити энг оғир участкаларда инновацион ёндашувлар асосида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.

«Умид билан суқилган таёқ, бир кун берар меваю япроқ» деган пурмано гап бор халқимизда. Модомики табиатни яхши томонга ўзгартиришга киришган эканмиз, шундай ёндашиш керакки, кўчатларни қоғозларда ёки сув бормаса ҳам «ҳисобот учун» қабилида экмасдан, чин кўнгилдан амалга ошириш лозим. Зеро, энди юртимизда дарахт экиш бир марталик акция бўлиб қолмайди. Ушбу жараёнлар пишиқ-пухта режа асосида, мутахассислар иштирокида амалга оширилиши шарт.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔12

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔16

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔12

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 12    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 16    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 12    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 37    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 30    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар