Табиат      Бош саҳифа

«Туркман» қишлоғидаги 500 ёшли дарахтлар

Жиззах вилояти Зомин тумани «Туркман» қиш­лоғи гўзал табиати билан ҳар қандай кишининг эътиборини тортади.

«Туркман» қишлоғидаги  500 ёшли  дарахтлар

Яна ҳам эътиборлиси — бу қишлоқда асрлар силсиласидан ўтган 37 туп тут дарахти мавжуд. Уларнинг 9 таси 500, 28 таси эса 200 ва ундан ортиқ ёшга киргани тахмин қилинади. Ушбу дарахтларни ким экканлиги тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Лекин бу дарахтлар аллақачон қишлоқ аҳлининг фахрига айланган.

Ярим асрлик тарихдан сўзловчи «нуроний» дарахтлар илдиз отган ушбу заминда ўзига хос семинар ташкил этилди. Унда Жиззах вилояти экология ва атроф муҳит муҳофазаси бошқармаси ходимлари ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг Жиззах вилояти кенгаши аъзолари ҳамкорликда қишлоқнинг энг ёши улуғ отахонлари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Семинарда дастлаб 100 ёш ва ундан ошган дарахтларни хатловдан ўтказиш ва муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида йиғилганларга маълумот берилди.

Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан амалга оширилган 100 ёшдан ошган дарахтларнинг хатлови жараёнида Жиззах вилоятида 112 туп шундай ёши катта дарахтлар борлиги аниқланди.

Уларнинг 82 тупи тут, 23 тупи ёнғоқ, 4 тупи чинор, 2 тупи тол ва 1 тупи биота дарахтлари бўлиб, тегишли маҳаллий ҳокимият давлат органларининг қарори билан давлат табиат ёдгорлиги деб эълон қилинганлиги таъкидланди.

Шунингдек, семинар давомида ёши улуғ кексалар ота-боболаридан эшитган ушбу дарахтлар тарихи билан боғлиқ қадимий ҳикояларни гапириб берди ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Барча семинар иштирокчилари биргаликда, тадбир якунида 200 ёшдан 500 ёшгача бўлган ана шу дарахтлар яшнаб турган ҳудудга «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Турк­ман» қишлоғидаги ёши улуғ дарахтлар ёнидан ёш навниҳол кўчатларини ўтқазди. Қувонарлиси, «Зарбдор 40 кунлик» дои­расидаги кузги кўчат экиш ҳашарида қишлоқ аҳли, айниқса, ёшлар фаол иштирок этди.

 

А.ҚАЮМОВ, ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

Ўсимлик қолдиқларини табиий ўғитга қандай айлантириш мумкин

🕔11:36, 20.08.2026 ✔54

Тўкилган барглар, қуриган шохлар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини чиқиндига айлантириш шарт эмас.

Батафсил
Хавфли  чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас,  ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

Хавфли чиқиндилар: муаммо шунчаки назоратни эмас, ҳал этиш учун аниқ чораларни кутмоқда

🕔14:25, 14.08.2026 ✔100

Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши – мамлакат тараққиётининг муҳим индикатори.

Батафсил
Жаҳоннинг  энг  «яшил»  мегаполиси

Жаҳоннинг энг «яшил» мегаполиси

🕔14:29, 13.08.2026 ✔104

Сингапур – жаҳондаги энг экологик тоза ва «яшил» шаҳарлардан бири. Бу мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган «яшил» партиялар ва парламентда яшиллардан бўлган депутатлар йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар