Табиат      Бош саҳифа

Табиатни асраш – инсониятни асраш демак

Она Ер, зилол сув, мусаффо ҳаво, гўзал табиатни асрашга, улардан оқилона фойдаланиш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб-авайлаш, бетакрор гўзалликни келажак авлодга бус-бутунлигича етказишга ҳар биримиз масъулмиз.

Табиатни асраш –  инсониятни асраш демак

Юртимизнинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Айниқса, табиат бағридан униб чиққан ҳар бир гиёҳ, ҳар бир дарахт ўзига хос бир оламдир.

Шу боис, табиатнинг ноёб флора ва фаунасини муҳофазалаш, бундай ҳудудларни кенгайтириш мақсадида юртимизда 11 январь – Қўриқхона ва миллий боғлар куни сифатида кенг нишонланади. Халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, уларни бошқариш ва бутлигини сақлаш ҳамда самарали фаолият юритишини таъминлаш ҳар бир давлатнинг биринчи даражали вазифаси сифатида эътироф этилган.

Сўнгги йилларда республикада ўзига хос, ноёб, қимматли табиий объектларни ва мажмуаларни, ўсимликларнинг ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Асосийси, табиатни муҳофаза этишга йўналтирилган ушбу тоифали табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш ва ривожлантириш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш бўйича муносабатларни тартибга солувчи мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий асослар яратилди. Хусусан, «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонун мазкур ҳудудларни ташкил этиш, бошқариш ва кенгайтириш билан боғлиқ ҳуқуқий асосларни белгилаб бермоқда.

Қонун талабларига асосан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг янги турлари – ландшафтларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунё­сини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ноёб ва йўқолиб бораётган турларини, бошқа табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш ва қайта тиклашга, шунингдек, экологик муҳитни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга кўмаклашадиган давлат биосфера резерватлари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналар яратилди.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизимига 8 та давлат қўриқхоналари, 2 та давлат биосфера резервати, 3 та миллий табиат боғи, 10 та давлат буюртма қўриқхоналари, 6 та табиат ёдгорликлари, 3 та ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш бўйича питомниклар, республика ҳудудидан оқиб ўтувчи 8 та дарёнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари, республика ҳудудида жойлашган халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ жойлари рўйхатга киритилган 2 та кўллар киради.

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясида ушбу мақомга эга ҳудудларни ривожлантириш асосий стратегик йўналиш­лардан бири сифатида қайд этилган.

Концепция доирасида мамлакатимизда олиб борилган ушбу янгича ёндашувлар натижасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони мамлакат умумий майдонининг 8,3 фоизига етказилди. Ваҳоланки, бу кўрсаткич 2017 йилда 5,2 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, концепцияда трансчегаравий қўриқланадиган, табиий ҳудудларни ташкил этиш назарда тутилган бўлиб, ушбу майдонларни ташкил этиш нафақат миллий манфаатларимиз, балки минтақа давлатлари манфаатлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Бугун халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатимиздаги мавжуд муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга юқори баҳо берилмоқда. Хусусан, 2021 йилда Қуйи Амударё биосфера резерватини ЮНEСКОнинг Бутунжаҳаон биосфера резерватлари тармоғига киритилиши бунинг ёрқин намунасидир.

Хулоса ўрнида айтганда, мамлакатимизда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш, фуқароларимизнинг Конституциямизда белгиланган қулай атроф муҳитда яшаш ҳуқуқи ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилади.

Моҳира ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

🕔16:40, 11.12.2025 ✔22

Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

Батафсил
Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

🕔16:36, 11.12.2025 ✔19

«Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

Батафсил
Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

Қашқалдоқлар кўпаймоқда

🕔16:28, 11.12.2025 ✔22

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни:  Фаровонлигимиз бунёдкорлари  юксак эътирофга муносиб

    Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни: Фаровонлигимиз бунёдкорлари юксак эътирофга муносиб

    Иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш фидокорона ва машаққатли касб эгалари – деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторлар меҳнати орқали барпо этилади. Уларнинг матонатли меҳнати туфайли эл дастурхони ҳамиша тўкис бўлади.

    ✔ 22    🕔 16:40, 11.12.2025
  • Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ  утилизация  қилиняптими?

    Тиббий чиқиндилар талабга мувофиқ утилизация қилиняптими?

    «Иссиқ жоннинг иситмаси бор» деганларидек бирор енгилроқ хасталик етса дарров дорихонага югурамиз ва сотувчининг маслаҳати билан ҳам укол-дорилар олиб келиб қўшни ҳамширани чақирамиз.

    ✔ 19    🕔 16:36, 11.12.2025
  • Қашқалдоқлар  кўпаймоқда

    Қашқалдоқлар кўпаймоқда

    Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида ҳар йили куз ва баҳор мавсумида қушлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг соноғи амалга оширилади.

    ✔ 22    🕔 16:28, 11.12.2025
  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 46    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 35    🕔 10:53, 04.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар