Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОна табиат! Биз доим шу жумлани бот-бот такрорлаймиз. Балки, табиатга нисбатан «она» дея мурожаат қилишимиз, аслида Яратганнинг инсон зотига кўрсатган марҳамати эҳтимол.
Инсониятнинг ҳаёт кечиришини бевосита табиатнинг маҳсули билан боғлаб қўйилиши ҳам бизнинг бу ҳаётда яқинларимизга бўлгани каби она табиатга ҳам бурчли эканлигимизни англатади. Бу бурч бизни атроф муҳитга нисбатан, унинг фарзандларига нисбатан меҳрлироқ бўлишимизни талаб этади. Аввало, табиат, атроф муҳит олдидаги масъулиятимиз ҳақида гап кетганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бас, барчангиз масъулдирсиз ва барчангиз ўз масъулиятингиздан сўралурсиз», деган гапларини эсга олайлик. Бу ҳадиси шариф бежиз эмас албатта.
Эндиликда табиатга шу қадар ёмон муносабатда бўляпмизки, бурч, масъулият деган тушунчалар ўз қийматини йўқотиб бўлди. Бунга жавобан эса худди айб иш қилиб қўйиб онасидан дакки эшитаётган гўдак каби ўзимизни тутаяпмиз. Шу кунлардаги қишнинг изғирин совуғи ҳам онанинг гўёки ноқобил фарзандларини савалаганидек бўлди. Ҳа, буни қарангки, оналаримиз нақадар шафқатли, бизга қаттиқроқ жазо беришни лозим топишмади.
Бироқ сув ёқаларида ташлаб кетилган чиқиндиларнинг сингиши натижасида ифлосланган сувларни ичяпмиз. Бунинг оқибатида эса касалликка чалиниб ўзимиз яна она табиатга боғланиб қоляпмиз. Ундан нажот сўраб гиёҳларидан шифо истаяпмиз. Лекин англамаймизки, бу гиёҳлар ҳам ўша биз сабабчи бўлган заҳарни ўзларига қабул қилиб сеҳрли хусусиятларини йўқотиб бормоқда.
Сувлар наъра тортиб ҳарчанд тошқин ҳосил қилмасин, ёмғир, қорлар ёғиб ер юзидаги инсон сабабчи бўлган заҳарни ювишга интилмасин, табиат буларнинг барчасини инсоният билан бирдек баҳам кўраяпти.
Натижада одамлар уйидан, мол-мулкидан, борлиғидан маҳрум бўлмоқда.
Қишнинг аёзи кимларнидир хулоса қилишга ундаган бўлса эҳтимол. Ўшаларда пайдо бўлган шукроналик, айбдорлик ҳисси балки Аёз момонинг кўнглини бироз юмшатгандир. Қўлидаги савалагични туширишга, бизларга яна бир бор имкон беришга ундагандир. Эндиликда ҳамқишлоғим ҳовлисидаги, (аслида ўзи сабабчи бўлган) ярми қуриган дарахтни ёқиб юбормаганида эди, балки тунов кунги совуқда исиниши учун зарур бўларди. Бироқ буни кеч англаб етган қишлоқдошимиз, тунда қават-қават кўрпа ичида ётар экан, эрта баҳордан томорқасида кўчат экишни режалаштирган бўлса, не ажаб.
Чиндан ҳам бу йилги қиш барчамизни она табиат ҳақида, қолаверса, унинг бебаҳо неъматлари ҳақида бироз бўлса-да хулоса чиқаришимизга ундади.
Майна ҲАСАНОВА
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил