Табиат      Бош саҳифа

Ер ядроси тўхтаб қолдими?

Пекин университети тадқиқотчилари – илмий ходим Йи Янг ва профессор Сяодонг Сонг нуфузли Nature Geoscience журналида ўз тадқиқотлари натижаларини чоп этганларидан сўнг, матбуотда Ер ядроси айланишдан тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар ва шов-шувлар кўпая бошлади. Аслида нима бўлмоқда? Ҳозир шуни қисқа ва содда тарзда тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Ер ядроси  тўхтаб қолдими?

Сайёрамиз – Ер қобиғи, мантия, ички ва ташқи ядролардан ташкил топган. Яъни, Ер мантияси ҳамда ички ядро орасида суюқ ташқи ядро жойлашган ва бу ҳолат ички ядрога Ернинг ўзидан бошқачароқ тезликда айланиш имконини беради. Шунда, Ер ташқи қобиғи ва ядроси тезликлари ҳолатини қуйидагича шарҳлашимиз мумкин:

1. Ер айланади, ядро эса ундан бироз тезроқ айланади. Бу тахмиман 2009 йилларга қадар шундай эди.

2. Ер айланади, ядро эса у билан бир хил тезликда айланади. Натижада, Ер сатҳидагилар учун ядро тўхтаб қолгандек туюлади. Аслида эса, фазода иккаласи бир хил тезликда айланаверади.

3. Ер айланади, ядро эса ундан бироз секинроқ айланади. Натижада, Ер сатҳидагилар учун ядро тескари айланаётгандек туюла бошлайди. Аслида иккаласи ҳам фазода бир йўналишда, фақат бироз фарқли тезликлар билан айланаётган бўлади.

Мантияли ва ички қаттиқ ядронинг айланишлари орасидаги номутаносиб­лик ва тебранишлар ҳар 70 йилда так­рорланиши ҳақида далиллар топилган бўлсада, аммо ҳали бир тўхтамга келиш учун бу борада олиб борилган тадқиқотлар етарли эмас. Масалан, Австралия Миллий университети геофизики Хрвоже Ткалчиcнинг фикрича, айланиш цикли ҳар 20-30 йилда такрорланади.

Умуман олганда, айланишдаги бу теб­ранишлар Ернинг ёки унинг ядросининг ҳаракатдан тўхташига сабаб бўла олмайди. Шунингдек Ернинг магнит майдонига ҳам катта таъсир кўрсатмайди. Чунки, магнит майдонига ички қаттиқ ядродан кўра, суюқ-эриган ташқи ядронинг ҳаракати кўпроқ таъсир қилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, ҳозир Ер ички ядроси тўхтагани йўқ, шунчаки, унинг айланиши ташқи қобиқ айланиши билан аввалгига нисбатан бир-бирига тенглашган холос.

Илмий мақолаларни оммавий ахборот воситаларида нотўғри шарҳлаш, ёки маълум бир мақсадлар учун атайлаб бузиб кўрсатиш туфайли турли шов-шувлар келиб чиқади. Ер ядроси тўхтаб қолгани ҳақидаги гаплар ҳам масаланинг туб моҳиятига етиб борилмаганлиги сабабли келиб чиққан шов-шув холос.

 

Камолиддин ЭРГАШЕВ,

ЎзФА Астрономия




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔22

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔24

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 22    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 24    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар