Қурилиш чиқиндилари катта даромад манбаига айланишига қандай омиллар тўсқинлик қилмоқда?
Юртимизда қурилиш ишларини амалга ошириш жараёни атмосфера ҳавоси, атроф-муҳит, ер усти ва ер ости сувлари ифлосланишига таъсир этмоқда. Ҳосил бўлган қурилиш чиқиндиларини жойлаштириш учун қўшимча ер майдонларига бўлган талаб мутаносиб равишда ортиб боряпти. Натижада, қурилиш чиқиндиларини жойлаштириш ва иккиламчи ресурс сифатида иқтисодиётда фойдаланиш муаммолари юзага кела бошлади.
























